31 January 2023
02:32 - Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам муддатидан аввал тугатилибди. Шавкат Мирзиё очиқча диктаторлигини давом эттирмоқда. "Бирлик" партияси ва "Ҳаракат" агентлиги нима дейди?

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва Халқ Депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан ҳам чиқарилибди.

Унинг Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши ёзма аризаси асосида 27 январда қабул қилинганди.Мана, ўша ёзма аризасида сўралганидек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан ҳам ўз истаги билан чиқариланмиш.

Маълумки, 2018 йил апрелидан буён Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2023 йилнинг илк ҳафталарида шаҳарда электр ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келиши ортидан 16 январ куни Шавкат Мирзиё тарафидан қонунларга зид равишда ишдан бўшатилганди, 27-чи январда, Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидан ва 30-чи январда Олий Мажлис Сенати аъзолигидан ҳам чиқарилди. Бу чиқираб ташлашлар унинг ёзма аризалари асосида қилинганмиш.

Асл ҳақиқат бошқачороқ. Уни шаҳар ҳокимлигига ҳозирги диктатор Шавкат Мирзиё шахсан ўзи тайинлаганди, мана энди уни шахсан ўзи олиб ташлаттирди, Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидан ва Олий Мажлис Сенати аъзолигидан Шавкат Мирзиёнинг истаги ва бўйруғи билан олиб ташланган.

Диктатор - диктаторда, истаган нарсасини қилаверади ёки бошқалага қилдираверади, “Ҳаракат” Ахборат Агентлигининг анча аввал ёзган хабарларида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими сифатида ҳамма ёқни ДАБДАЛА қилаётгани учун, уни олиб ташлаш кераклиги айтилганди. Мана Шавкат Мирзиё “Бирлик”нинг қошида бўлган “Ҳаракат” Ахборат Агентлигининг талабларини амалга оширибди.

Аммо, диктатор билганини қилётгани, ўзи, қизлари ва куёвлари чўнтакларининг пулга тўлатиш билан шуғуланаётганлари, ҳокимларни, турли лавозимдагиларни ўзлари истаган пайтда алмаштиришлари МУТЛАҚО ФОЙДАСИЗДИР. Ўзбекистонда ҳамма раҳбарлик лавозимларига одамлар ҳақиқий сайловлар асосида, яъни халқнинг истаги билан тайинланиши керак. Бизда эса ҳақиқий демократик сайловлар йўқ. Ислом Каримнинг ўлимидан кейин диктаторликни қўлга киритволган Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам ёлғондакам сайловлар асосида 2 марта президент бўлволди.

Шундай экан, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва бошқа ҳақиқий мустақил партияларнинг вакиллари сиёсий саҳнага расмий равишда чиқиши учун йўллар очилиши ШАРТ. Ана ўшанда ҳақиқий демократик сайловлар бўлади, Ўзбекистон ҳақиқий демократик давлатга айланади.

Ҳа, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўхатлардан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнаши, муҳим лавозимларга чиқишади, яъни ҳамма нарса халқнинг истаги билан бўлади. Вақти келади, диктаторлик йўқотилади. Акс ҳолда, ҳозирги қолоқликдан чиқолмаймиз.

Ҳа, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўхатлардан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, яъни ҳамма нарса халқнинг истаги билан бўлади. Вақти келади, диктаторлик йўқотилади. Акс ҳолда, ҳозирги қолоқликдан чиқолмаймиз.