30 January 2023
06:43 - Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов: Жамиятимиз 2022 йил танловида намунали жамоат ташкилотларидан бири бўлди

Кеча, яъни 29 январ куни Ўзбекистондаги Rost24 нашри (сайти - rost24.uz/uz) томонидан ўтказилган йил танловида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти энг намунали жамоат ташкилотларидан бири сифатида эътироф этилди.

Танлов ҳайъати журналистлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларини инобатга олган.

Ташкилотчиларга икки карра миннатдорчилик билдирамиз. Бизни эътироф этишганидан ташқари, бир пайтнинг ўзида 400 га яқин жамоатчилик фаоллари билан дийдор кўришишга имкон яратди.

Тан олиш керак, бундай имкониятни давлат ҳокимиятининг бирор идораси ярата олган эмас.

“Ҳаракат”: Бизнинг нашримиз ҳам “Эзгулик” жамиятининг йил танловида энг намунали ташкилотлардн бири деб тан олингани билан табрикламоқда ва бу билан фахрланмоққда. “Эзгулик” жамияти дунёдаги ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар тарафидан ҳам тан олинган.

Айтиш керакки, бир вақтлар “Эзгулик” жамияти мамлакатимизнинг Адлия Вазирлиги тарафидан тан олинган ва расмий рўйхатдан ўтказилганди. Аммо ҳозир Адлия Вазирлиги раҳбарлари ва ҳукуматнинг баъзи расмийларида бу жамият ва унинг фаолларига салбий қараш бошланди. Аслида, Адлия Вазирлигида адолат ва одиллик принциплари биринчи ўринда туриши ШАРТ.

Улар ҳозир қўлларидан келгунча баъзи салбий ишларга урунишлари мумкин. Лекин дунё жамиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллиги ортиб бораркан, Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси каби демократик ташкилотлар оёққа тариб бораркан, ҳеч ким “Эзугулик”ка қарши жиддий ишлар қилолмайди. Қилсалар ҳам, “Эзугулик”нинг обрўси Ўзбекистонда ва дунёда ортиб бораверади.

Нима ҳам дердик, Офарин “Эзгулик” деймиз.

Расмда - Абдураҳмон Ташанов.