27 January 2023
02:19 - Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти: Эссиз шунча қоғоз...
“Эзгулик” жамияти Kompromatuzb сайтига асосланиб ёзишича, Адлия Вазирлиги буюртмаси билан чоп қилинган айрим қонун ҳужжатлари тўпламида мамлакат президентининг номи ўзгариб қолибди.

Эҳтимол, техник хатодир, аммо бу техник хато ўта жиддий ва қўполдир.

Бир неча кун аввал маъмурий ислоҳотларни танқид қилган айрим жамоатчилик вакилларининг оғзига урган вазирлик ўз ишига эътиборлироқ бўлгани яхши эмасмиди?

Хуллас, кўринг, адлиячилар саводига ҳавас қилинг!..

“Ҳаракат: Бу хабардаги гаплар тўғри. Мана, масалан, 2022 йил 28 октябр куни Шавкат Мирзиё номидан тарқатилган қарорларнинг русча варианти остида 2016 йили ўлиб кетган Ислом Каримов исми шарифи И.Каримов деб ёзилиб, у ҳозир ҳам президентдек кўрсатилган. Kun.uz cайтида айтилишича, бу хато русча қарорлар тарқатилиб бўлаётганда маълум бўлибди.

Қизиқ, янги диктатор-президент Шавкат Мирзиё ўзи бу ҳақда нима дейди? Адлия вазири Акбар Тошқуловни ишидан улоқтирадими? Кўрамиз, аммо бундай ишлар “Бирлик” Партияси каби мухолифатлар ҳокимиятга келгандан кейингина тузатилади.