06 December 2022
12:42 - Юсуф Жума: Путин сотқин Тўқаевга ва хоин Мирзиёевга буюрган иттифоқ - СССР…

Дунёнинг бош террорчиси Путин қозоқ элининг қотили,сотқин Тўқаевга қандоқ иттифоқ тўғрисида гапираётганини Тўқаев яхши билади, ўзини билмагандай тутди.

Чунки қозоқ қондошларда кўзи очиқлар бор.Шу боисдан Путин бурундан Назарбоевнинг тилакдошлари бўлганларни қирди - Олмаотада қирғин ўтказди. Бу хунаса Тўқаевнинг қўлидан келмасди…

Путин СССРи бундай (СССР деб аталмайди, вақтинча
иқтисодий иттифоқдошлар аталиши мумкин гўё
глобал инқирознинг олдини олиш учун) -Россия - Қозоқистон - Ўзбекистон иттифоқи, Россия билан Белорус аллақачон иттифоқ… бошқа М.Одаги сотқинлар бунга тайёр…

Бу иш мартгача Украинани олиб, 2022 йил мартида бўлиши керак эди, энди Путин борига бозор этмоқчи… Ва шу йўл билан қутулиб қолмоқчи… 

Мирзиёев азалдан Путинга тилакдош,бош вазирлигидаёқ хўжайинига шу истак билан ялтоқланган. Эсланг, ватанфуруш Алишер Усмоновнинг - СССРни тарқатди деб Горбочевни ёзғирганини…

Мен ўттиз йилдан ортиқ М.О. бир секунд ҳам мустақил бўлмаганини ёздим.

Кейинги ўн йилда четдаги улуғ дўстларимга ҳам
такрор - такрор айтдим, Россияга кескинроқ бўлишга
чақирдим, эсизки Украинадай беозор юрт вайрон этилаётган, беозор эл бомбалар
остида қолаётганда ҳам кескинлик етарли эмас…

Ўрис нефътига нархига шунчаки чеклов - сохта санксиялар шармандаликдир…

Бурунги мақоламда ёзганимдай -
Глобал иқтисод - глобал фожеа - глобал уюшган
жиноятчиликдир - дунёни бошқаради…

“Газ иттифоқи” уйдирма…
Газда ўрисга иттифоқчи керак эмас - М.О.нинг барча бойлиги - Қремль ихтиёрида.
Бутун умрим бўйи айтдим, ёздим, қарши курашдим…
Ўзбек шу боис газсиз - узлуксиз шу ҳақда то ҳануз бир ўзим такрорладим.
На қўрқоқ эл, на сотқин мухолифат, на юраксиз, онгсиз қаламкашлар на ёздилар, на айтдилар.

“Озодлик” ва ВВСни муттасил КГБга ишлашда айблаб
келдим. Улар Анвармирзо Ҳусаиновни ҳар қиш сайратиб,Ўзбекистон гази ўзбек
етишмайди деган пирсиёнча уйдирмани элга сингдирдилар..

Куни -кеча ВВС ўз хатосини тузатиб, Молия вазирининг собиқ ўринбосари
Абдулла Абдуқодиров сўзларини эълон этган.

М.О газини Москва сотаётганини айтган юртпарвар
инсонга Тангрининг олқиши бўлсин!

Чучмалчи, ёлғончи, уйдирмачи Мирзиёев газ экспортти тўхтатилди деб вайсақилик этди,
корхоналар кўпайганмиш - лаънати шу учун бутун эл қул эканда…

Ўзбек гази - ўзбекка ҳам, корхоналарга ҳам бир эмас, минг карра етади…

Худо урган бўлса, зоти бўлса паст,
Ҳатто эмчига ҳам сўйламайди рост:
Оғзим оғриди дер орти оғриса,
Чуқур этиб бўлмас - пушт қони сайёз…

Ўзбекистонни мустақил дейиш жиноят.
Ўзбекистонни давлат дейиш жиноят.
Ўзбекистон гази Ўзбекистонга етмайди дейиш жиноят…
Чунки бундай ёлғонлар адашган элни баттар адаштиради, бу элу юртга хиёнатдир…

Бундай сотқинлик билан шуғулланаётган маддоҳлар
сотқинлар билан қора курсиларда ўтирадиган кунларга яқин қолди -


 


Тангрининг бу очунда ҳам ҳисоб - китоб кунлари бор…
Барчани огоҳлантираман...

2022 йил, 5 декабрь.

Тангрим, менга бергин имкон,
Боболар йўлидан борай.
Пастда қолсин тўққиз осмон,
Калла минора қўпорай.

Турон ўрни эди - жаҳон,
Турон ўрнида йўқ Турон,
Сотқин, ёв урчиди чандон,
Калла минора қўпорай.

Еру кўким бўлди талон,
Номуссизлар этди вайрон,
Гўдаклар бошида қирон,
Калла минора қўпорай.

Кимки буни кузатса жим,
Жимлигидир эркка ҳужум.
Бўлсин минорамда муқим,
Калла минора қўпорай.

Сотқину ёв, жим турганлар -
Юрагимга тиғ урганлар -
Ёвузликка куч берганлар,
Калла минора қўпорай.

Қўпоргандай Темур подшо,
Темурзода Бобур Мирзо,
Бобурзода руҳим, Худо,
Калла минора қўпорай.

Кирпичу тошлари тайёр -
Номуссиз бошлари тайёр,
Тузум бўлсин очунга - ор!
Калла минора қўпорай!!!

2022 йил, 22 ноябрь.