26 September 2022
21:00 - Юсуф Жума: ТУРОНГА ЭЛТМАГАН ЙЎЛЛАР ЙЎЛ ЭМАС…


ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Улуғлар улуғи Ибн Сино ҳазратлари хунасалар тўғрисида нима деганлар?!
Ўзбекистондаги хунасачилик…
Каъбага бориб қайтган номуссиз, хунаса, ҳожи “президент” номуссизлигининг
қутургани ҳақида…

Буюк бобомиз Ибн Сино севгини ҳам касаллик деганлар.
Бу дардни даволашнинг турли йўлларини
кўрсатганлар - Тиб тузукларида.
Ҳозир гап даволашни тўла баён этиш эмас,
фақат бир тури тўғрисидаким, бу мақолачага боғлиқ.
Агар севган қизи билан жуфтлаштириш имкони
бўлмаса - йигитга қизни ёмонлаш шарт -
бу ишни эркаклардан кўра кампирлар яхши эплайди,
лекин хунасалар бу йўлда чақимчи кампирларни
ҳам доғда қолдиради - деб битганлар.

Бугун Ўзбекистонда ана шундай хунасачилик тузумга айланган.
Дунё ўзгармоқда, лаънати ўзбек ўзгармади - иши ғиди - биди - ғийбат.
Сиёсати - пирсиёнча уйдирма, ғиди - биди - хунасачилик…
Ҳукумати хунасачилик…
Парламенти Хунасачилик…
Сўз тармоқлари хунасачилик…
Адабиёти хунасачилик…
Журналистикаси хунасачилик…
Мухолифати хунасачилик….

Бош хунаса - Лаънати ҳожи Ш.М.-
газ ва пахта экспорти тўхтатилди - деб
номуссизлигини кўз -кўз этди.
Ҳатто четдан газ сотиб олаётганмиш…
лаънати пирсиён… ўзбек ўз газини ўрисдан
сотиб олади, сен сотқин боис…
Саноат гуллаб яшнаганмиш.
Демак ишсизлик битирилибдида?!

Газни юз фоиз ўрис сотаяпти.
Ўзбекистон газини ўзбекка етарли бериб, ортганини Европага сотса –
Европани қондиради - Ўзбекистон банкларини валюта босади.
Лаънати элга лойиқ лаънати пирсиён – Марказий Осиёнинг хоини.
Газ Хитойга оқаяпти, ҳеч қачон аниқ ўлчов айтилмайди…
Пули ўрисга оқаяпти - Москва М.О. бойликлари
ҳисобидан қуролланди, қуролланмоқда…

“Озодлик”даги ва ВВС даги хунасалар ҳар йил қишда
Анвар Ҳусаинов деган кимса билан ғиди – биди қилиб,
Ўзбекистон гази Ўзбекистонга етишмаётгани, четдан газ сотиб олиш
тўғрисида валдирашади - КГБга малайлик қилишади.
Ўзбекистон, М.О. гази дунёни исинтирмоқда…
Ўн йиллар мобайнида бонг урдим - қарғишли
эл - қулу чўриликка, фоҳишаликка, ўрисдай
беомон душманига аскарликка – номуссизликка кўникди….
Ўзбекистон - дунёнинг хом-ашъё базаси - сувтекин…
Олтин юртини ҳатто хотинини ҳам ҳеч кимдан қизғанмайдиганларга топшириб…
хунасага айланган улус - қўрқоқ ва аҳмоқ…
Ёринг нодон бўлса, айрилиб қутиласан.
Боланг нодон чиқса, оқ этасан.
Элинг нодон ва хоин бўлса, бундан ортиқ бахтсизлик
йўқ - бу бахтсизликни кўтариб яшаш чексиз оғир,
ундан айрилиб кетолмайсан, оқ этолмайсан -
юртингнинг, тилингнинг тақдири шуларга боғлиқ…

Америка Овози радиосининг мухбири
Самарқанд “сити”дан тантанали эшиттиришлар
бериб, хунаса Ш.М.нинг хунасачилигини ва ўзини кўз - кўз этаяпти.
(Сити, фейк, вектор… ўзбекчаси йўқми, “эналаринггиз арабга текканми?! - дейди
“Меҳробдан чаён”да Худаёрхон тилидан тенгсиз улуғ Қодирий ҳазратлари.
Ҳозиргиларни оналари арабдан, пирсиёндан,
ўрисдан, инглиздан олган - номуссиз гала…)

Мухбир тўйда ўлтиргандай севинч билан сайраяпти -
Афғонистон ҳомийси Ш.М. Шанхай ташкилотидаги тенглик ва ҳокозолар…
Мунчалар жўн бўлмасанг, ахир юрт сенинг она юртинку?!
Билмайсанми, Хитойнинг 15 миллиардлик қоғозига -
бўққа қиммат қоғозига Ўзбекистон Уйғуристонга
айланаётганини олтин, уран, газ конларининг
Хитойга сувтекинга пулланаётганини, эл газсиз ўтирганини….
Юртни эртага даҳшатли зилзила кутаётганини…
Кремль тузган ўйинчоқ пирсиёнлар давлати
ялпи ички бойликдан ортиқ қарзга ботганини,
олинган пуллар ўрисга оққанини, қарз эса ўзбекнинг бўйнида эканини…
Кўрмайсанми, лаънати пирсиён жигарларимиз уйғурлар қотили Сининг кетини ялаётганини…
Нечун уйғурлар тўғрисида бир эшиттириш тайёрламадинг - шу сотқинлик йиғинидан…

Эри урушда бўлган украин аёли деди, ёшгина аёл - “Озодлик”да кўр:
“Ё озод Украинада яшаймиз - ё шу йўлда ўламиз - аллақачон шунга тайёрланганмиз!”

“Озодлик”нинг бир имонли журналисти -
ўзбекнинг бир”атоқли” хунаса ёзувчисидан
Ш.М.нинг ўрис қирғинчиларига ўрнатган ёдгорлиги
тўғрисида сўради - мен бу ҳақда сўрамаган
“Озодлик”чилардан норизо бўлиб, кўп ёзганман.
Мен сиёсатчи эмасман, - ғиди - биди қилди - хунаса.
Балки, Ш.М. бундан юрт учун ютгандир,
ютган бўлса, тўғри… шама билан ялтоқланди.
Хотинингни фоҳишахонага қўйсанг, пул топасан,
Пул номуссизлигингни оқлайдими?!…
Бу учун сиёсатчи бўлиш шарт эмас, номусли бўлиш шарт.
Украин аёли номусли инсон, сўтак “ёзувчи” хунасада номус нима қилсин?!…
Ш.М. ўз номуссизлигига ёдгорлик ўрнатди,
бу сотқинлик - энг оғир жиноят, сотқинлик
яхшими, ёмонми деб муҳокама этилмайди - жазоланади.
Украинлар сотқинларни жазолаётгандай, боболаримиз жазолагандай…
Ким жазолайди - барча хунаса, эл эрсиз бўлса...
Паспортда жинси деган жойига ёппасига хунаса деб ёзиш шарт…

Дунё энг қалтис паллада турганда - Ш.М.нинг
“президент”лиги - фақат Ўзбекистоннинг эмас,
бутун М.О.нинг фожеаси - йиллар давомида
бу ҳақиқатни такрорлаб келдим - ким уқди - ҳеч ким….
Ҳеч ким унга айтмайди, жаноб Ш.М. сен на иқтисодни, на сиёсатни биласан,
на биров билан кенгашасан, юртни сотиб бўлдингку,
тағин ўзингни ҳаммадан доно санайсан,
сени Путин бу ўтирғичга барчадан доно бўлганинг
учун ўтиртирмади, барчадан кўра сотқин бўлганинг учун қўйди, эртага бу
қилмишларинг учун жавоб беришга тўғри келсачи?!…
Ҳатто аёллар аёллигини олдириб ,ўзларини эркак эттиряптилар,
сен ҳам хунасалигингни олдириб, эр бўлишга
уринсанг -чи… йўқ, сенинг қонинг эр бўлишингга
йўл бермайди… даюс бўлиб тўғилгансан, даюслигингча ўласан…
Мен сени кўп огоҳлантирдим, яна такрорлайман:
Агар ўрисга ва Хитойга орқа этагингни кўтаришда
давом этсанг, ҳар бир қилмишинг учун даҳшатли жавоб берасан…
Жарга қулаётганга:
- Жаноб,жарга қулаяпсиз, олдинда жар! - дейдими,
- Ҳой к…т, кўзингга қарасангчи, олдинда жар! -дейдими,
Э санинг…деб огоҳлантирадими, огоҳлантирувчи,
жарга қулаётганнинг дўстидир…
Билсанг, сенда мендан бошқа дўст йўқ,
яқинда бу гапларимни эслайсан…
Мен сендан юртимга қайтишимдан бошқа нарса сўрамадим…
шунга ҳам кўнмадинг… пушаймон бўласан…
Каримовни хунаса халқ йўқ қилмади… йўқ қилган йўқ қилди…

М.О.га ягона нажот - М.О.нинг бирлашиши -
ягона йўл шу, ягона ечим шу - шундагина биз давлат
бўламиз -навбатдаги дунё тақсимотига ем бўлиб кетмаймиз.
Кеча -кундуз гапимиз, ўйимиз, ҳаракатимиз, курашимиз шу йўлда бўлиши шарт.
Ё Ш.М.ларни йўқотиб - Турон бўламиз,
ё ўрису Хитойга, дунёга ем бўламиз…
Қирғизни тожик, тожикни қирғиз, қозоқни ўрис,
қорақалпоқни ўзбек, ўзбекни ўзбек отиб, сотиб
юраверамиз… йўқ бўламиз…

2022 йил, 26 сентябрь.

Унча - мунча элни эл демасдирман,
Юртига жон тикмаган эл эл эмас.
Унча - мунча йўлни йўл демасдирман,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас.

Учмоққа элтса ҳам, элтмаса юртга
Ундоқ йўллар тенгдир тамуғга - ўтга,
Бешикдан гўргача тушмагин отдан,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас.

Тангрига элтса ҳам, еримни четлаб,
Еримни сўрайман - Ўзидан додлаб,
Юртга ишламаган динлар ҳам ёт гап,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас.

Бор элчини йиғсанг - чиқмас Ўғизхон,
Барча динни йиғсанг - чиқмайди Турон,
Туркка бас - БируБор, Турон, Туркистон,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас.

Ўғизхон бешикда чиқарди оёқ,
Деди: -келтиринглар учқур арғумоқ,
Қани қўлимга кел - қиличим - чақмоқ,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас!!!

Тангри ёғдусидан унган довюрак,
Дер - ёруғ очундир кўксимда юрак,
Бурчим - ёвузлардан қутқариш керак,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас!!!

Бешикдан гўргача қон кечди бетин,
Ер юзи - Қорачуқ - Турондир - эркин,
Эр дер - эрк йўлида жанг - юкиниш - дин,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас!!!

Жаннатларинг учун эмасдир зинҳор,
Нечун сиғинаман, сенга - Бирубор,
Сенсиз тикланмайди - Қорачуқ, бўл ёр!
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас!

Улуғ,шонли йўлга бошлагин, Тангри,
Токи йўлларимиз бўлмасин айри,
Туронга аскар бўл, хоқон бўл мангу,
Туронга элтмаган йўллар йўл эмас!!!

2022 йил, 24 сентябрь.

Қора қон сийнани ёритадиган -
Кун дегулик кунинг йўқми,БируБор?!
Қора пешонани ёритадиган -
Кун дегулик кунинг йўқми, БируБор?!

На отам кўрдилар кун дегулик кун,
На онам кўрдилар кун дегулик кун.
На опам кўрдилар кун дегулик кун,
Кун дегулик кунинг йўқми, БируБор?!

Нимаси ўсишдир - кун кўрмай ўсдим,
Нимаси яшашдир - қора қон қусдим,
Ўзинг ёғду бўлиб, ёғдудан қисдинг,
Кун дегулик кунинг йўқми, БируБор?!

Кун кўрса - ҳамиша ёвузлар кўрди,
Очдан - оч кўзидан ожизлар кўрди,
Қачон эрлар кўрди - азизлар кўрди?!
Кун дегулик кунинг йўқми, БируБор?!

Бир умр хўрладинг - бермадинг Бир Бор,
Бир умр кўрмадим - бермадинг Бир Бор,
Бир умр сўрадим - бермадинг Бир Бор,
Кун дегулик кунинг йўқми, БируБор?!

Ётга тозалигин бериб гул узор,
Ёрига топмайин бўлгандек абгор,
Ёвузларга бериб, қолдингми ночор,
Кун дегулик кунинг йўқми, БируБор?!

2022 йил, 15 сентябрь.

Пулдор зўрми, тождор зўрми ва ё муштумзўр?!
Зўр сўроқлар - эсга кўзгу, эси зўрни кўр.
Биров у дер, биров бу дер - нодон одамзот,
Ким Тангрига яқин бўлса - билки - ўша зўр!

2022 йил, 18 сентябрь.

Йўллар,улуғсиз - ахир борсизки - тезликлар тез,
Узоқлар яқин,синар ўлим - соғинчлар ожиз.
Лекин сиз улуғлардан улуғдирман, йўллардан
Йўл кўрсатувчи азиз - ҳикматдир - Тангридан эс!

2022 йил, 18 сентябрь.

Бир нозинг жонни суғурар,
Бир нозинг қайта жон берар,
Икки нозингдан, эй нозик,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!

Бир тур исинг - болнинг иси,
Бир тур исинг - гулнинг иси,
Икки исингдан, эй чучук,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!

Эвоҳ, бириси ўлдирар,
Иккинчиси тирилтирар,
Икки кўзингдан, эй сузук,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!

Белинг йўқдир, оғзинг йўқдир,
Созлик - икки созинг йўқдир.
Икки созингдан, эй созлик,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!

Кўркинг - Тангрининг кўркими,
Тангри - кўркингдан кўчкими?!
Икки юзингдан, эй кўрклик,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!

Бошдан - оёғинг номусдир,
Кўркинг - сиёққинг номусдир!
Икки номусингдан, қутлуқ,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!

Ўзингмисан - беомони,
Тангрими - Юсуфнинг жони?!
Икки кўклигингдан, кўклик,
Қайси сенсан, қайси Тангри?!!!

2022 йил, 20 сентябрь.

Унча - мунча ерни писанд этмасман,
Ер бўлса - ўзимнинг еримдай бўлса.
Унча -мунча пирни писанд этмасман,
Пир бўлса - ўзимнинг Биримдай бўлса.

Еримга Ўзидан донглар ёғади,
Кўнглимга Ўзидан тонглар ёғади,
Шеъримга Ўзидан бонглар ёғади,
Унча - мунча шеърни писанд этмасман,
Шеър бўлса - ўзимнинг шеъримдай бўлса!

Кўзи тўқлик - ҳузур - тўрларнинг тўри,
Очиқкўзлик - ордир - тўрларнинг тўри,
Қизил юзлик - ғурур - тўрларнинг тўри,
Унча - мунча тўрни писанд этмасман,
Тўр бўлса - ўзимнинг тўримдай бўлса!

Бор десам - Тангрини айтган бўламан,
Ор десам - Тангрини айтган бўламан,
Ёр десам - Тангрини айтган бўламан,
Унча - мунча ёрни писанд этмасман,
Ёр бўлса - ёр БируБоримдай бўлса!!!

2022 йил, 25 сентябрь.