15 August 2022
18:26 - Бошқирдистон Бош Вазири нимага яна Ўзбекистонга ташриф буюргани, у нимага бунчалик тез Ўзбекистонга келгани номаълум бўлиб қолмоқда
Бошқирдистон бош вазири Андрей Назаров ҳозирнинг ўзи Ўзбекистонда эканлиги маълум қилинибди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда нафақат дам олиш, балки ишлаш ҳам мумкинмиш.

“Ўзбекистонда нафақат дам олиш, балки ишлаш ҳам мумкин. Музокаралар учун мавзулар етарли – шаҳарларимиз ўртасидаги авиақатновлар, сармоялар, товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш”, - деб ёзибди у ўз Telegram-каналида.

18 май куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлган Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров бизнинг Бош Вазир Абдулла Арипов билан учрашган эди.

Бошқирдистон ҳудудида Ўзбекистон капитали иштирокида 56 та корхона фаолият юритмоқда. Улар савдо ва умумий овқатланиш, қурилиш ва коммунал хўжалик, кўчмас мулк олди-сотдиси, юридик хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мебель, қоғоз маҳсулотлари, саноат асбоб-ускуналари, металл буюмлар, тўқимачилик, ёғочсозлик ва транспорт каби соҳаларда банд эмиш.

2021/2022 ўқув йилида республика олий ўқув юртларида 900 га яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётганди.

2021 йилда Бошқирдистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 113,3 млн долларни ташкил этди, шундан 86 фоизи экспортга тўғри келар экан.