29 June 2022
17:04 - Навоий Вилоятида ҳароратнинг мутлақ максимал даражаси қайд этилибди – 47,1 даража!
Бугун, 29 июнь куни Навоий Вилоятида ҳаво ҳароратининг мутлақ максимал даражаси қайд этилибди.

Бу ҳақда “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилибди.

Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:20 да Навоий вилоятидаги “Машиқудуқ” метеорология станциясида 47,1 даража иссиқ қайд этилганлиги ҳам айтилган.

Ўзбекистонда барча йиллардаги метеорологик кузатувлар давомида энг юқори ҳарорат (48-49 даража иссиқ) Қизилқум чўлида (1983 йил июль) ва Термиз шаҳри ҳудудида (1914 йил июнь-июль) қайд этилганлиги ҳам айтилмоқда.

Тошкент шаҳрида эса мутлақ максимал ҳарорат 44,6 даража иссиққа тенг бўлган. Бу ҳарорат 1997 йил 18 июлда қайд этилган экан.