26 June 2022
20:57 - Яна коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар кўтарилиши давом этмоқдамиш
Қаторасига иккинчи кун кунлик ҳолатлар 100 дан ошиқ бўлмоқда. 25 июн куни феврал ойи охиридан буён рекорд миқдорда янги ҳолатлар аниқланибди. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги касалланишлар сони ортишда давом этаётгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда янги касалланиш ҳолатлари яна 100 дан ошиқ бўлгани ҳақида хабар берибди.

“2022 йил 25 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда”, дейилмоқда хабарларда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 3 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 11 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 13 нафари Тошкент вилоятида,
- 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда июнь ойининг иккинчи ярмида коронавирусга чалиниш ҳолатлари орта бошлади. 18 июн куни феврал ойидан буён илк бор кунлик ҳолатлар сони 100 дан ошди (+108). Кейинги беш кунликда кунлик ҳолатлар сони 100 дан камроқ бўлди, аммо 25 июн куни яна 100 дан ошиқ ҳолат (+119) қайд этилди.