22 January 2022
16:39 - Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабар беришича, Ўзбекистонда касаллик бўйича кунлик ҳолатлар 1400га яқин! Бу навбатдаги рекорд кўрсаткичмиш! Аслида, ҳақиқий хабар бундан ҳам БАТТАР!!!
Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги сўнгги бир кун ичида 1390 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 бемор вафот этгани, яна пневмония ҳолатлари қайд этилаётгани ҳақида хабар берди. Аслида, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари, ҳақиқий аҳвол бундан ҳам БАТТАР!!!

“2022 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212289 (+1390) нафарни ташкил этмоқда”, дейилган Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабарида.

Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кун кунлик ўсиш бўйича рекордлар янгиланмоқда, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, кунлик ҳолатлар 1321тани ташкил этганди.

Кеча кун давомида:

- Андижон вилоятида 16 нафар,
- Бухоро вилоятида 60 нафар,
- Жиззах вилоятида 14 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Наманган вилоятида 19 нафар,
- Самарқанд вилоятида 20 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 66 нафар,
- Фарғона вилоятида 15 нафар,
- Тошкент вилоятида 77 нафар,
- Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Бу рақамлар ҳам ТЎҒРИ ЭМАС, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари!

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1536 нафарни ташкил қилганмиш.

Бундан ташқари, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланганмиш, яъни аҳвол РОСТДАН ҳам ЁМОН!!!

Кўриб турибсизки, ҲАҚИҚИЙ аҳвол бизда аввалги кунлардан АНЧАГИНА пастда. Аслида, ҳақиқий аҳвол, яъни, “Ҳаракат”нинг рақамлари бундан ҳам БАТТАР!