22 January 2022
15:31 - АҚШ ва Россиянинг бош дипломатлари Энтони Блинкен ҳамда Сергей Лавров Женевада учрашганлари ва асосан Украина масаласи муҳокама қилингани ҳақида
АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен ҳамда Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров Женевада учрашиб, Украина атрофидаги воқеалар кескинлашаёган бир вақтда учрашишгани ва Энтони Блинкен россиялик ҳамдўсти Сергей Лавровга раҳмат айтиб, уни Россия ва Украина ўртасидаги қуролли тўқнашувнинг олдини олишга қаратилган уриниш, деб атагани алоҳида урғуланибди.

АҚШ нашрлари, кейинчалик сиёсатчилар ўтган йил октябрида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплай бошлагани ҳақида гапиргач, мавзу жиддийлашиб кетибди. Россия Украина билан чегарада 100 минг атрофида қўшин тўплаганини айтгач, буни рад этмаган Москва ўз қўшинларини мамлакат ичида исталганча ҳаракатлантириш ҳуқуқига эга эканлигини иддао қилиш билан чекланибди.

Хуллас, аввалига, бу учрашув бироз олдинга силжиш борлиги кўрсатилгандек бўлибди, аммо ҳамма нарса эси эскича йўлда давом этаётганини урғуланибди.

Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат Котиби Энтини Блинкен иштирокидаги матбуот анжумани ярим соатга бормай якунланганининг ўзи АСОСИЙ МАВЗУ бўлганини ҳам айтиш муҳимдир.

Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров кўплаб саволларни жавобсиз қолдириб, уларга АҚШ томони берадиган расмий жавобдан кейин тўхталиш мумкинлигини таъкидлабди. Унинг айтишича, Энтини Блинкен билан учрашув АҚШ томони тақдим этадиган расмий жавобдан келиб чиқиб тузилишини айтиш билан чекланибди.

Айтиш керакки, АҚШ ва Россия томонининг НАТО тўғрисидаги фикрлари яна тўғридан-тўғри бир-бирига мос келмабди. Сергей Лавров альянс НАТОга қараб кенгаймаслиги бўйича Россиянинг талабини такрорлабди. Энтони Блинкен эса бу Украинанинг ўз иши эканини айтибди.

Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавровэса, НАТО ўзидан узоқроқда бўлган Украинани ўз муҳофаза ҳудуди деб ҳисоблаётганидан ҳайрон қолаётганини билдирибди.

АҚШ Давлат Котиби айтишича, агар Россия агрессив режалари йўқлигига дунёни ишонтирмоқчи бўлса, ҳаракатни Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқишдан бошлаши кераклигини урғулабди.

Томонлар учрашувдан умумий шаклда қониқиш ҳосил қилишганини айтишибди. Энтони Блинкен шунчаки суҳбатдан қониқиш ҳосил қилгани, бу музокара эмас, ғоялар алмашинуви бўлганини айтган бўлса, Сергей Лавров ҳамкасби билан учрашув фойдали ва очиқ бўлганини таъкидлабди. Ҳар икки томон ҳам Жо Байден ва Владимир Путин доим ўзаро учрашувга тайёрлигини маълум қилишибди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден бир йиллик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида Россиянинг ҳар қандай қўшинлари Украинага кириши босқин деб қабул қилинишини айтганди. Энтони Блинкен бу сўзларни яна бир бор такрорлади.

Энтони Блинкен АҚШлик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув охирида қисқа Эрон мавзусини ҳам муҳокама қилишибди. Томонларнинг Эрон мавзусидаги мулоқоти ҳам муҳим эди. Чунки саккиз йилдан буён муваффақиятсиз кечаётган Эрон ядро дастури бўйича музокаралар давом этиши фонида Эрон президенти Иброҳим Раисий 19 январ куни Россияга боргани ҳам муҳим воқеа бўлгани қайтадан тилга олинибди.