19 January 2022
01:24 - Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайганмиш, шунга ишонадиганлар борми?
Марказий Банк 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилибди. Мана ўша рақамлар!!!

Жорийдаги йилнинг 1 январь ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,13 млрд долларни ташкил қилмоқда экан. Декабрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 11,4 млн троя унциядан 11,6 млн троя унцияга (тахминан 6,22 тонна), унинг қиймати эса 20,44 миллиард доллардан 20,94 миллиард долларга ошганмиш.

Эслатиб ўтиш керакии, 1 унция - 31,1 граммга тўғри келади.

Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 13,19 млрд доллардан 13,07 млрд долларга ёки 120 млн долларга камайган.

2021 йилдаги умумий ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган бир йил давомида Ўзбекистоннинг расмий захиралари 230 млн долларга кўпайганмиш (2021 йилнинг 1 январь ҳолатида 34,9 млрд долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 январь ҳолатида 35,13 млрд доллар). Мана, оддий Ўзбекистон ҳисобларининг ЎЗБЕКЧА ҳисоби!!!

Захиралар мамлакатнинг “хавфсизлик ёстиқчаси” ҳам ҳисобланади, уларнинг салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида ҳам жуда зарурдир. Бу халқаро ташкилотлар томонидан ривожланаётган мамлакатлар учун тавсия этилган 3 ойлик импортни молиялаштириш даражасидан сезиларли миқдорда кўпмиш.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро Валюта Жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Ўзбекистон валюталарининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклдаги монетар олтиндан иборатмиш. Демак, ишларимиз кутилганидан ҳам ЁМОН!

Олтин-валюталаримизнинг катта қисми ҳорижий мамлакатларнинг ҳисобидан тўлатиларканми, демак, ишларимиз бундан ҳам БАТТАР!