18 January 2022
02:37 - Туризм соҳасида ёш тадбиркорларга шу йил 1 майдан бошлаб, 50 млн сўмдан грантлар ажратилармиш! Шунга ишонасизми, ҳурматли ўқувчиларимиз?
Президент фармони билан 1 майдан туризм соҳасида ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўм грант ажратилармиш! Маблағлар Ўзбекистонга уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан берилармиш! Молия Вазирлиги эса 11 ой давомида Туризм ва Спортни Қўллаб-Қувватлаш Жамғармасига ҳар ой қўшимча 2,5 млрд сўмдан йўналтирармиш!!!

Қаранг, бу жамғармаларга пуллар қаердан келмоқда?

Шу қуруқ гапларга ишонадиганлар борми, бизнинг Ўзбекистонда?! Нимамиш, 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат Бюджетидан Туризм ва Спортни Қўллаб-Қувватлаш Жамғармасига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан грантлар учун жами 10 млрд сўм ажратилармиш!!!

Гапнинг энг қизиғи, бу гапларда Ўзбекистоннинг ҳозирги хўжайини - Президент Шавкат Мирзиё 15 январь куни имзолаган “Туризм, Маданият, Маданий Мерос ва Спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонида акс этганмиш. Шунга ишонасизларми?

Бу Фармон билан Бош Вазир Ўринбосари - Туризм ва Спорт Вазири Азиз Абдухакимовга 1 мартга қадар ёш тадбиркорларга грант ажратиш тартибини тасдиқлаш топшириғи берилибди. Яъни, яна қуруқ гаплар!

Хуллас, шунақа сафсаталар! Аммо, амалда нима бўлишини яқин ОЙЛАРДА ўзимиз кўрамиз!!! Кейин ишлар бундан ҳам дабдала бўлишини ўз ҳаётимизда ўзимиз кўришга бошлаймиз!!!

Шунга тайёр бўлаверинг, жаноб Шавкат Мирзиё!!!