30 November 2021
03:08 - Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ўз мамлакати Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини билдирибди
Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия Украина билан ҳам, Россия билан ҳам музокаралар ўтказмоқчи.

Туркия Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда иштирок этиш ниятида ва Москва билан бу мавзуни муҳокама қилишда давом этади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

"Биз минтақада тинчлик ўрнатилиши тарафдоримиз, айниқса, гап Қрим турклари ҳақида борганида. Бу масалани дўст Россия ва айниқса, жаноб Путин билан бир неча марта муҳокама қилганмиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди NTV телеканали.

Туркиянинг ҳозирча раҳбари бўлган Ражаб Эрдўғаннинг айтишича, Туркия воситачиликка тайёр ҳамда Украина билан ҳам, Россия билан ҳам музокаралар ўтказмоқчи.

"Биз бу масалани ечишда иштирок этишни хоҳлардик", - дебди у ҳаммага изоҳ берар экан.

Хабар қилинишича, Украина 26 ноябрь куни Россияга Ражаб Эрдўған орқали маҳбусларни алмаштириш рўйхатини ҳам берибди.

Маълумки, давлат раҳбарлари музокара эмас, музокаралар олдидан ўз истакларини билдириб қўйишни истайдилар. Аммо, истак бошқа, амалий иш бошқа. Кўрамиз, у киши нималарга қодир ўзи?