22 November 2021
18:12 - Мана сизларга кечаги дунёни унутиш ва янгисига ўтмаслик ҳақида: Афғонистон аёллар иштирокидаги сериаллар намойиши тақиқланиб, Ислом йўлига ўтилганмиш
Бу қоидаларга кўра, барча телеканаллар кўрсатувлари шариат ва ахлоқ меъёрларини бузмаслигини, кўнгилочар ва ҳажвий дастурлар диний эътиқодни таҳқирламаслигини назорат қилиши лозиммиш.

“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги телеканаллар учун янги қоидаларни жорий этиб, мамлакатда аёллар иштирокидаги сериаллар, шариат қоидаларига зид кино ва кўрсатувлар ҳамда аёллар ва эркаклар ярим яланғоч ҳолда бўлган клипларни намойиш этиш тақиқланибди.

Янги қоидаларга кўра, барча телеканаллар кўрсатувлари шариат ва ахлоқ меъёрларини бузмаслигини, кўнгилочар ва ҳажвий дастурлар диний эътиқодни таҳқирламаслигини назорат қилиши лозимлиги ҳам алоҳида таъкидланганмиш.

Журналист ва бошловчи аёллар кадрда рўмол ўраган ҳолда кўриниши даркор, деб ёзмоқда Би-Би-Си.

Толиблар шунингдек, ғарбий қадриятларни тарғиб қиладиган ва Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг саҳобалари тасвирланган фильмларини, ҳамда уларнинг намойишларини ҳам тақиқлабдилар.

Хуллас, бунақа маш-машаларга ўтсак, Ислом динидан чиққан бўламизми, ёки гўғри йўлда қолиш ҳаракати бўладими? Мана бу саволларга тўғридан-тўғри жавоб йўқ. Аммо, аслида ҲАММА нарса бор, ББСдаги бу мақолада.