19 November 2021
21:11 - Русча-ўзбекча масхарабозлик: Москвада Владимир Путин ва Шавкат Мирзиё 18 та икки томонлама ҳужжатлар имзолабдилар
Нималар имзоланди? Мана шу савол ҳамма нарсанинг асосийсидир!

Ҳамма нарса – икки тарафлама учрашувнинг асосида ётган гаплардан иборат. Нимамиш, Владимир Путин биринчи бўлиб Шавкат Мирзиёни президентлик сайловидан сўнгра, ҳали расмий натижалар эълон қилинмасидан аввал табриклабди.

Икиинчидан, бу икки давлат ўртасида ҳаммадан аввал гўёки яхши натижалар эълон қилинганмиш. Масалан, Шавкат Мирзиё биринчилардан бири бўлиб ўз саёҳатини Москвага қилибди. Икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ масаласида катта ютиқлар гўёки бўлибди. Ўзбекистонда Россиянинг 15 та филиали ўз ишини давом эттирмоқда эмиш. Ва шу каби катта “ютуқлар” бор экан, яна нима керак бизнинг Шавкат Мирзиёга?

Шунақа катта мувафаққиятлар бор экан, нима ҳамма яхши алоқалар Туркия ва ва бошқа давлатлар билан бирга бўлиши керакмиди?

Хуллас, бугун эрталабдан Москвага етиб келволган Шавкат Мирзиё бу ерда нима ҳам қиларди? Аввалроқ унга Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров анчагина маълумотлар берган экан, кейин айнан ўша ишлар амалга оширилибди, яъни Владимир Путин билан 18 та ҳужжат ҳам имзоланибди.

Кейин ҳамма нарса вазир айтгандек бўлибди, Шавкат Мирзиё Владимир Путин билан учрашув ўтказиб, айнан вазир айтган ишларни қилишибди. Бир-бирларини роса мақташибди ва келажакнинг буюк ишларини маслаҳатлашишибди. Ва ниҳоят, ҳамма нарса бажарилибди.

Расмда 2 президентнинг учрашуви пайтидаги расмларини кўрмоқдасиз.