15 October 2021
13:20 - Солиқ Кодексига айрим шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилармиш, шунга ишонасизми?
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Шавкат Мирзиё томонидан имзоланганмиш. Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилганмиш.

Солиқ Кодексининг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат Солиқ Қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланибди (тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи бундан мустасно эмиш).

Моддалардан бирига киритилган қўшимчага кўра, фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, аммо молиявий аҳволи солиқ қарзини муддатида тўлаш имкониятига эга бўлмаган манфаатдор шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилармиш.

Бундан ташқари, яна бир қатор ўзгартиришлар солиқ тўловчининг имкониятлари доирасидан ташқарисида эмиш. Буларга ишониш қийин, аммо бошқа имкониятимиз йўқ.