11 October 2021
20:26 - Ўзбекистон ва жаҳонда электр энергияси сарфи - ГРАФИКА шаклида қандай?
Ўзбекистонда бир йилда 1 квадрат метр майдон учун энергия сарфи салкам 400 кВт/соатни ташкил этмоқда. Бу рақам дунё миқёсида 120-150 кВт/соатга тенг экан.

Энергетика Вазирлигининг Инфографикаси.

Энергетика Вазирлиги Ахборот Хизмати Ўзбекистон ва дунё миқёсида электр энергияси истеъмолига доир қиёсий маълумотлар жамланган инфографикани тақдим қилди.

Маълум қилинишича, дунё миқёсида умумий энергия истеъмолининг ўртача 23 фоизи турар-жойлар ҳиссасига тўғри келади, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 40 фоизга тенг.

Дунёда бир йилда 1 квадрат метр майдон учун энергия сарфи йилига 120–150 кВт/соатни ташкил этади, Ўзбекистонда эса 1 квадрат метр учун йилига ўртача 390 кВт/соат энергия сарф қилинади.