04 August 2021
16:43 - Бизда коронавирус ва пневмония дабдала аҳволда: Касаллик ҳолатлари 1500га яқинлашмоқдамиш, 12 бемор бир кунда оламдан ўтганмиш. “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?

Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус, 542 кишида пневмония аниқлангани, 8 киши коронавирус, 4 киши пневмония туфайли оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатмоқда. Бу хабарларни дарҳол Шавкат Мирзиёнинг тақими ҳамма жойда эълон қилмоқда.

Бунинг сабабли жуда ҳам оддий: Бечора Шавкат Мирзиё нима қилишини билмасдан, гўёки бизда ҳам оламдан ўтганлар сонини КАМАЙТИРИБ БЕРМОҚДА ЭДИ.

Шундай қилиб, Шавкат Мирзиёнинг ноғарасига ўйнаётган Ўзбекистон халқи бир кеча-кундузда бор-йўғи 12 кишини йўқотибди. Шавкат Мирзиё ва Соғлиқни Cақлаш Вазирлигида бироз ақлли инсонлар бўлса эди, бу рақамлар камида 10 баравар кўп бўларди.

Ҳозир эса, 12 нафар миллатдошларимиз бир кунда оламдан ўтганини байрам қилмоқдамиз. Асл ҳақиқат эса, ҳаммаси бўлиб, 1 миллиондан кам бўлмасди. Бу Ўзбекистондек давлатнинг камида 1/3 қисми бўлган бўларди.

Демак, Шавкат Мирзиё билан Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хизматчиларига катта тошдан ҳайкаллар ўрнатса ҳам бўлаверарди. Чунки, улар биздаги умумий касаллар сонини тахминан 100 баравар камайтириб эълон қилмоқдалар ва халқимиз бундан ЖУДА ХУРСАНДДЕК кўрсатилмоқда.