23 July 2021
15:25 - Яна ШАРМАНДАЛИК: Содиқ Сафога Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети ректори вазифаси қайтадан юклатилибди

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети ректори вазифасини бажариш юклатилибди. Бу ҳақда Адлия Вазирлиги хабар бермоқда.

Бугун, яъни 2021 йил 23 июл куни ҳукуматнинг бу ҳақдаги 456-сон тегишли қарори қабул қилинганмиш. Ҳужжатга кўра, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Солиҳович Сафоев Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети ректори вазифасини бажарадиган бўлибди.

Хабар қанчалик ШАРМАНДАЛИК эканлигини тушуниш учун, авваламбор, бу давлат хизматчисининг тарихини ўрганиш керак. Мана ўша хабарлар.
Содиқ Сафоев 1954 йил 3 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1976 йил Тошкент Давлат Университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу муассасада ўқитувчиликдан меҳнат фаолиятини бошлаган.

С.Сафоев фаолияти давомида Ўзбекистон президенти девонининг халқаро иқтисодий алоқалар бўлимида етакчи консултант, бўлим мудири, ташқи ишлар вазири, бир қатор хорижий давлатларда мамлакатнинг фавқулодда ва мухтор элчиси, президентнинг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат Маслаҳатчиси, Сенатнинг Ташқи Сиёсат Масалалари Қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

У 2015 йилдаёқ, яъни диктатор Ислом Карим ҳаётда эканлигида, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Эслатиш керакки, 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган Комилжон Каримов яқиндагина Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз тушунишлари керакки, асосий карьерасини Ислом Карим замонида бажарган бошқа одамга қайтадан топширилиши қипқизил шармандаликдан бошқа нарса эмас. Ваҳолангки, бу давлат хизматчиси Содиқ Сафоев ҳозир нима иш қилаётгани ҳам умуман хабар қилинмаяпти. Шунақа ШАРМАНДАЛИК!