23 June 2021
16:15 - Ўзбекистон “Газпром”га газ сотувчи эди, энди сотиб олувчи бўлиб қолди
Ўзбекистон “Газпром”га газ сотувчи эди, энди сотиб олувчига айланди. Бу ҳақда Россия концерни еврооблигацияларининг чиқарилиши бўйича янги меморандум ҳамда тегишли ҳисоботда хабар берилди, бу ҳақда “Интерфакс” ҳам маълумотлар тарқатмоқда.

Ўзбекистон 2018 йилда “Газпром”га 3,8 миллиард кубометр газ етказиб берди, 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд кубометргача оширди, 2020 йилда эса уларни тўхтатди. 2021 йилнинг биринчи чорагида ўзбек гази Россия концернига етказиб берилмагани янги меморандумда тасдиқланган.

Бундан ташқари, 2020 йилда “Газпром” туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлади: 2020 йилда 0,9 миллиард кубометр етказиб берилди. Меморандумга кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида 1,5 миллиард кубометр (2020 йилнинг шу даврида етказиб берилмаган) газ берилди.