16 June 2021
11:50 - Ўзбекистоннинг тижорат банкларида доллар курси 10 минг 670 сўмгача кўтарилди
Ҳа, айнан шундай, бир нечта тижорат банкларида 16 июн, чоршанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди. Бир қатор банкларда доллар ОЛИШ 10 минг 570 – 10 минг 600 сўмдан, СОТИШ 10 минг 660 – 10 минг 670 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич.

Қайд этиш лозимки, сўнгги марта банкларда доллар курси май ойининг иккинчи ярмида жиддий кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси – 10 минг 650 сўм).

Аввалроқ, Марказий Банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилган. Ушбу алмашув курслари 16 июн кунидан кучга кирди, долларнинг расмий курси 7,02 сўмга ошган ва бир доллар 10 минг 616 сўм 02 тийинни ташкил қилмоқда.