04 December 2020
13:37 - Яна масхарабозлик: Ўзбекистон хўжайини Шавкат Мирзиё Россиянинг Денис Мантуров бошчилигидаги делегациясини қабул қилгани ҳақида
Бугун 4 декабрда Тошкент Металлургия Заводининг очилишига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида Президент Шавкат Мирзиё Россиянинг Саноат ва Савдо Вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатилди.

Нимамиш, Шавкат Мирзиё пойтахт ҳудудида амалга оширилган металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси икки мамлакат банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини катта мамнуният билан қайд этганмиш, ушбу заводнинг вужудга келиши кейинги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликда жиддий сифат ўзгаришлари кузатилаётганидан ҳам далолат бераётгани урғуланганмиш.

Ўз навбатида Денис Мантуров ҳам самимий қабул учун Шавкат Мирзиёга миннатдорлик билдириб, Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказганмиш.

Учрашувда машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, кўплаб бошқа тармоқларда юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганмиш, улуғ ишлар қайд этилганмиш.

Хуллас, оддий масхарабозлик учрашуви ва қуруқ гап сотиш бўлибди. Президентнинг бу масхарабозлик учрашуви ҳақидаги расмий хабарида бошқа ҳеч нарса айтилмаган. Чунки, давлат президенти билан бошқа давлатнинг вазири ўртасида қандай муҳим масалалар гаплашилиши мумкин.