03 December 2020
23:17 - Катта масхарабозлик: Йирик корхоналарда электр энергияси сарфини оптималлаштириш бўйича вазифа қўйилганмиш. Шавкат Мирзиё устидан куламизми, йиғлаймизми?
Президент Шавкат Мирзиё раислигида 3 декабр куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганмиш, йирик корхоналарда электр энергияси сарфини оптималлаштириш бўйича вазифалар белгиланганмиш. Булар ҳаммаси бу йиғилиш ҳақидаги Президент саҳифасидаги хабарда бормиш

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу ҳақдаги хабарни ўқинг ва ҳаммани бу ҳақда ўйлашга чақиринг.

Шавкат Мирзиёнинг нутқида айтилишича, мамлакатимизда илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқдамиш, аммо 100дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида, улар томонидан олиб борилаётган изланишларда ҳали сезиларли ўзгариш бўлмаганмиш, масалан, 24та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаганмиш, инновация вазирлиги илмдан ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни ўзаро боғловчи яхлит тизим ва муҳитни йўлга қўя олмаётган эмиш.

Олийгоҳ, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқот қандай? Бугун кун тартибида мана шу савол турибди. Афсуски, мулоқот талаб даражасида эмас, дебди Шавкат Мирзиё. Аммо, ҳақиқий аҳволни ҳеч муҳокамага қўймаганмиш.

Хуллас, йиғилиш эмас, масхарабозлик бўлган холос. Шу масхарабозликни муҳокамага қўяйлик.