01 December 2020
13:34 - Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ёрдамчилари 8 млрд сўмни талон-торож қилгани маълум қилинди, нимага бундай бўлгани бўйича тушунтириш ҳам йўқ!?

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ёрдамчилари давлатнинг 8 миллиард сўм миқдоридаги маблағини талон-торож қилгани Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташевага асосланиб Daryo нашри (http://daryo.uz) хабар бермоқда.

30 ноябр куни Олий Судда бўлиб ўтган конференцияда агентлик директори ўринбосари давлат маблағларини талон-торож қилишда судьялар билан боғлиқ жиноят ишларига тўхталиб ўтган.
Жумладан, Умида Тўхташева Тошкент шаҳар маъмурий судининг бир неча судялари ва уларнинг ёрдамчиларига оид жиноят иши бўйича маълумот берган.

“Суднинг бир неча судьялари ва уларнинг ёрдамчилари Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги юзасидан тузилган маъмурий ишларни кирим қилмасдан, тарафлар иштирокида кўриб чиқмасдан ва айрим маъмурий ишларни қасддан йўқотиб, 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган”, дебди у.

Маълум бўлишича, ҳозирда Бош Прокуратура томонидан Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва бошқа ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ушбу иш доирасида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда шунчалик безориликлар маълум экан, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, бошқалардан нима камчилик истамоқдамиз?

Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу саволга жавоб қидиринг, фикрингизни биз билан ўртоқлашинг!