28 September 2020
13:38 - Марказий Банк масхарабозликлари давом этмоқда: Долларнинг курси сўмга нисбатан 5 сўм 59 тийинга ортганмиш
Марказий Банк 2020 йил 29 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 10321,21 сўм (10315,62 сўм)

1 ЕВРО – 12003,57 (12210,60)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1512,93 (1524,29)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 132,07 (136,28)

1 Қозоқ тенгеси – ? (24,46)

Масхарабозликка қаранг, АҚШ долларининг сўмимизга нисбатан курси 5,59 сўмга кўтарилиб бироз ортганининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки, аҳволимиз шундоқ ҳам дабдала.

Баъзи валюталарнинг бугунги курси Марказий Банк сайтида ҳам ҳали эълон қилинмагани сабабли, янги курс ўрнига (?) белгиси қўйдик.