07 August 2020
05:13 - ЎзА (Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги) ва Ташқи Ишлар Вазирлигининг “Дунё” Ахборот Агентлиги ҳамкорлик тўғрисида масхарабозлик меморандуми имзолашибди
Кеча, 6 августда хабар қилинишича, Ўзбекистон давлатининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ва Ташқи Ишлар Вазирлигининг “Дунё” Ахборот Агентлиги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида масхарабозлик меморандуми имзолашибди.

Бундан буён “Дунё” янгиликлари ЎзА каналлари орқали янада кенг аудиторияга тарқатилармиш, ўз навбатида, “Дунё” агентлиги ўз хабарларини мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали чет элларда тарғиб қилишга ҳисса қўшармиш. Бу эса Ўзбекистон тараққиётининг янги ютуқларидан дунё аҳлини янада кенгроқ хабардор этишга хизмат қилармиш.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, бундан буён шунақа масхарабозлик усули билан ЎзА ва “Дунё” Ахборот Агентлиги ўзи йўқ хабарларини тарқатишда ҳамкорлик қилишармиш.