22 February 2020
21:38 - Яна масхарабозлик: Туркия Президенти Ражаб Эрдоған 5 мартда Идлибда Туркия, Россия, Франция ва Германия лидерлари иштирокида саммит ўтказармиш

Туркиялик мухбиримиз хабар қилишича, Туркия Президенти Ражаб Эрдоған 5 мартда Суриянинг Идлиб шаҳарчасида Туркия, Россия, Франция ва Германия лидерлари иштирокида саммит ўтказиш ниятини эълон қилибди. Демак, унинг нияти унгача Идлибни қайтадан босиб олиш.

Қизиқ, шу кунларда Туркияда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдўғанга шундай масхарабозлик руҳидаги маслаҳатлар бирдимикан? Тўғри, Туркия Россия билан урушга кирмоқчи бўлса, Идлибни иложи борича тезроқ босиб олиши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, уни босиб олиш, у ерда дарҳол Туркия, Россия, Франция ва Германия лидерларининг саммитини ўтказишга асос бўлолмайди.

Нима ҳам дердик, бутун дунё масхаралашмоқда. Бу нарса – катта инқилоб каби ўзгаришлар бўлиши ҳақидаги навбатдаги сигналдир.

"Жумҳурият" газетаси ўз сайтидаги хабарга биз ҳам шу ерда ишлатаётган расмни қўйибди.