17 October 2019
15:05 - Ишониш қийин бўлган навбатдаги ёмон хабар: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайибди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки шу йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра олтин-валюта захираларимиз 28,45 млрд долларни ташкил қилганини билдирган эди. Унинг 12,11 млрд доллари чет эл валютасидаги захиралар бўлса, 15,97 млрд доллари олтин эканлиги ҳам айтилганди.

Бугун 17 октябрда Марказий Банк шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра олтин-валюта захираларимиз 27 млрд 421,8 млн доллар бўлганини эълон қилди.

Бундан ҳам қизиғи, бу йилда олтин-валюта заҳиралар ҳар чорак йилда қандай ўзгариб боргани ҳам кўрсатилган:

2019 йил 1 январь - $26 млрд 394,1 млн
2019 йил 1 апрель - $26 млрд 966,5 млн
2019 йил 1 июль - $27 млрд 105,6 млн

Эслатиб ўтамиз, 1 август ҳолатига кўра расмий олтин-валюта захиралар $27,72 млрд, 1 сентябрь ҳолатига кўра $28,45 млрд бўлган эди. Кўриб турибсизки, охирги 3 ойда заҳираларимиз миқдори зиг-загли ўзгариб бормоқда, охирги ойда тушиш тахминан 1 млрд доллар бўлган.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан ёмон хабарлар тарқатиш тақиқланган. Шу сабабли бўлса керак, бугун Марказий Банк заҳираларнинг қанчаси валюта, қанчаси олтин эканлигини ҳам билдирмаган.