15 October 2019
20:49 - Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити ўз ишини тугатди

Бугун Бокуда Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити масхарабозлик руҳидаги йиғилишини ўта тезлик билан битирди. Бу саммитда Озорбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистоннинг жорийдаги президентлари ҳамда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбой иштирок этди, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Пурли Агамуродов фахрий меҳмон сифатида қатнашдилар.

Бу йиғилишда диққатга сазовор 2 та масала бор эди. Биринчиси, Ўзбекистон Туркий Кенгашга қабул қилиниши, ва иккинчиси, Туркия Президенти Ражаб Эрдўған турк давлатларини доллардан воз кечиб, ўзаро савдо ишларида миллий валюталар билан ишлашга ўтиш таклифи. Нурсултон Назарбойнинг Туркий Кенгашни ташкилотга айлантириш таклифига ҳеч ким эътибор ҳам бермади.

Кейинги, яъни 8-чи саммит ўтказиш тўғрисида қарор ҳам қабул қилинди, аммо қаерда ўтказилиши хабарларда айтилмади.

Расмда – Туркий Кенгаш аъзолари, Туркманистон ва Венгриянинг расмий меҳмонлари ҳамда Туркий Кенгашнинг Бош котиби Багдад Амреев (ўнг тарафда).