13 August 2019
21:20 - Давлат Статистика Қўмитаси 2019 йил январ-июнь ойларининг кичик тадбиркорликка доир статистик маълумотларни очиқлади. “Ҳаракат”: Уларга ишониш қийин!

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 48430,2 млрд, сўмни ( жами саноат ишлаб чиқаришнинг 32, 8 фоизи) ёки 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 106,1 фоизни ташкил қилади.

34606,3 млрд, сўмлик инвестициялар ( умумий инвестициялар ҳажмининг 40,3 фоизи) ўзлаштирилди ва 2018 – йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 132,8 фоизни ташкил қилди.

26012,4 млрд. сўмлик қурилишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 75,7 фоизи) бажарилди ва 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 124,8 фоизни ташкил қилди.

43454,0 млрд, сўмлик хизматлар кўрсатилди (республика жами хизматлар ҳажмининг 51,6 фоизи), ўсиш суръати 105,2 фоизни ташкил қилди.

Чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 85,4 фоиз ёки 65861,0 млрд, сўми (ўсиш суръати 103,1 фоизни ташкил қилди) шакллантирилди.

2199,3 млн. доллар (умумий экспорт ҳажмининг 26,1 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, бу эса 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан 458,7 млн. долларга ёки 26,4 фоизга кўпайиши таъминланади.

Автомобиль транспорти юк айланмасининг 9,3 фоизга (республика жами автомобиль транспорти юк айланмасининг 78,5 фоизи) кўпайиши таъминланади.

Йўловчи айланмасининг эса 2,5 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 95,2 фоизи) кўпайиши таъминланди.

“Ҳаракат”: Давлат Статистика Қўмитасининг бу маълумотларида катта хатолар борга ўхшайди. Қаранг, биринчи 5 та кўрсатгичнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 100 фоиздан ортиқмиш. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бунга эътибор беришлари, агарда ортиш ростдан ҳам 100 фоиздан кўп бўлса, тушунтириш изоҳи беришлари керак.