25 June 2019
14:33 - Масхарабозликлар давом этмоқда: Шавкат Мирзиё бугун Tоshkent City қурилиш майдони билан танишибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминингн бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун 25 июнда Президент Шавкат Мирзиё, расмга қараганда, Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев билан бирга Tоshkent City қурилиш майдонида олиб борилаётган ишлар билан танишибди.

Умумий гаплардан иборат қисқа хабарда пичоққа илинадиган биронта маълумот кўрмадик. Тушуниш мумкинки, далама-дала, шаҳарма-шаҳар кезиш билан чарчаган Шавкат Мирзиё бугун бекорчиликдан Tоshkent City майдонини бориб кўрган бўлса керак.

Тахмин қилсак бўлади, Шавкат Мирзиёга Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев Хитойдан ноқонуний йўллар билан олиб келган “CHAKMAN-150” маркали автомобиллар ҳужжатларсиз ишлатилаётгани ҳақида Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти тарқатган баёнот етиб борган. Мана, энди у киши Tоshkent City билан яқиндан танишмоқда. Аммо, ҳозирча у ерда танишадиган нарсанинг ўзи йўқ. Демак, бугун Тошкентда навбатдаги масхарабозлик маросими бўлди десак бўлаверади.

Расмда – Шавкат Мирзиё исми хабарда тилган олинмаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бирга. Уларнинг орқасидаги 3-чи шахс ким эканлигини билолмадик.