18 April 2019
18:35 - Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин расмий ташриф билан Тошкентга келди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бир оз аввал ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг таклифига биноан Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин бугун 18 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкент аэропортига етиб келди.

Икки жумлалик қисқа хабарнинг 2-чи жумласи шундай: Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арип кутиб олди.

ЎзАнинг ўта қисқа хабарига қўйилган 5 та расмдан биттасида кўриниб турибдики, кутиб олувчилар ичида Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил ҳам бор. У Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Иннинг турмуш ўртоғини орқасида келмоқда.

Айтиш керакки, Жанубий Корея Президенти бугун Тошкентга расмий ташриф билан келиши аввалдан маълум эди. Шу сабабли, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари кечадан бери Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларини олқишловчи оламшумул хабарлар эълон қилиш билан машғул эдилар.

Яна шу ҳам маълумки, Осиёнинг энг ривожланган демократик мамлакатлари Япония ва Жанубий Корея Ўзбекистон каби мудҳиш диктаторликлар билан ҳар доим иқтисодий алоқаларни ривожлантириб бораётган бўлсалар ҳам, диктаторларни қоралаш ва уларга тўғри йўл кўрсатишни ҳаёлларига ҳам келтирмасдилар. Кўриб турибмизки, ҳозир ҳам ўша сиёсат давом этмоқда.

Демак, Ўзбекистон демократлари, биринчи навбатда, ҳуқуқ ҳимоячилари, бу маслани кун тартибига чиқаришлари, бу 2 мамлакат раҳбарияти хато иш қилаётганини кўрсатиб беришлари керак.