17 April 2019
19:32 - Ўзбекча масхарабозлик: Бир валютафурушнинг “фаолияти”га чек қўйилганмиш. “Ҳаракат”: Аммо “қора бозор” билан ким шуғулланади? Тожиклар режимидан қачон қутиламиз?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, 1975 йилда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида туғилган Ўктам (исми ўзгартирилган) исмли фуқаро ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, енгил даромад топиш йўлига ўтиб ва валюта қимматликларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб, Хива шаҳридаги “Хива деҳқон бозори” ҳудудида Шокир исмли бир одамнинг сўмларини долларга алмаштириб бериб, 200 доллар хизмат ҳаққи олаётган вақтида ушланибди. Бу иш Хива шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилибди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддаси билан тўпланган материаллар, ашёвий далил тариқасида олинган пуллар давлат эгалигига ўтказилибди, Ўктамга нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди.

Валютафуруш йигит жазоланганини олқишлаш керак. Аммо, ҳар ҳафтанинг бошида жаҳон валюталарининг сўмга нисбатан курсини эълон қилаётган Ўзбекистон Марказий Банки ҳар сафар “Валюта қийматларини белгилаш чоғида Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаганлиги” алоҳида эслатади-ку! Шундай экан, оддий одамлар қўлларидаги валютани қаерда сўмга алмаштиришлари, ўз сўмларини қаерда чет эл валютасига алмаштиришлари керак?

Бундай саволга жавоб қидирган одам дарҳол тушунадики, мавжуд банклар сўмни чет эл валютасига ва чет эл валютасини сўмга алмаштириш билан доим шуғулланмаслар, “қора бозор” ва “қора бозор”да Ўктам каби валютафуруш йигитлар доим бўлади. Уларни қамаш усули билан ҳам бу ноқонуний ишларни тўхтатиб бўлмайди.

Бундан ҳам муҳими, “қора бозор” ва Ўктам каби валютафурушлар борлигининг бош айбдори – миллатнинг муаммолари билан иши бўлмаган ва ҳозир ҳокимиятда ўтирган Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режимидир. Демак, аввалмбор шу режимдан қутилиш керак. Бунинг ягона йўли – халқ майдонларга чиқиши ва бу режимнининг тугатишни талаб қилишидир.