16 January 2019
22:15 - Дилшод Раҳимов Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди, қатағон бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 январдаги фармонига асосан Раҳимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д.Раҳимов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент Давлат Юридик Институтини тамомлаган. Юридик фанлар номзоди.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош Прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар берди. // ЎзА

"Ҳаракат": Бундай департаментлар ҳамма диктаторликларда қатағон органи ҳисобланади. Шавкат Мирзиё ҳамма нарсани ўзгартираман деб Хитойдан ўрнак олаётган бўлса, бу департамент ЎТА ҚАТАҒОН органга айланиши муқаррар. Чунки, демократия йўқ жойда, диктаторларнинг қўлида қатағондан бошқа қурол йўқ ва бўлолмайди.