14 January 2019
22:26 - Қобулдаги терактда 4 киши ҳалок бўлди, 90 киши жароҳатланди, ҳалок бўлганлар сони ортиши тахмин қилинмоқда. Шавкат Мирзиё қаерда эди?

Афғонистонда инглиз тилида иш олиб борадиган Tolo News телеканалига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун кечқурун Қобулда юк автомобили портлаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 90 киши жароҳатланди. Афғонистон Ички Ишлар Вазири Нажиб Даниш ўлганларнинг 3 нафари ҳарбийлар, 1 нафари оддий фуқаро эканлигини айтибди. Жароҳатланганлар ичида 23 бола ва 12 аёл бор. Бу портлаш расмийлар тарафидан теракт деб баҳоланибди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бу терактни қоралаб, у ғайриинсоний ва Ислом динига қарши акт эканлигини урғулабди.

Терактни ким уюштиргани хабарда айтилмаган, аммо, ўз-ўзидан маълумки, буни “Толибон” уюштирган. Шундай экан, Афғонистонда урушни тўхтатиш учун “Толибон” террористлари билан музоркаралар олиб бориш кераклигини биринчи бўлиб гапиришга бошлаган ва ўтган йили Тошкентда шу масалага бағишланган халқаро конференция ўтказган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда, деган саволни ўртага қўйиш ғоят табиийдир.

Унутмайликки, “Толибон”нинг вакиллари ўтган йили Тошкентга ҳам келишган ва Ташқи Ишлар Вазирлигида учрашувлар ўтказишганди. Демак, бугун Қобулда юз берган теракт учун Шавкат Мирзиё ҳам жавобгардир.

Бу расмни Tolo News телеканалининг сайтидан олдик.