14 December 2018
03:09 - Страсбургада 3 кишини ўлдирган террорист Шевкат Шариф полиция тарафидан ўлдирилди
11 декабрда Европа Иттифоқининг парламенти иш олиб борадиган Франциянинг Страсбург шаҳрида Исо пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилаётган ярмаркада қуролли террорист 3 кишини ўлдириб ва турли хабарларга кўра 11 ёки 12 кишини ярадор қилиб, қочиб кетгани, бу террорист 29 ёши Шевкат Шариф эканлиги аниқлангани ҳақида кеча хабар берган эдик. Жаҳон ахборо воситаларининг хабарларига кўра, полиция террористнинг қаерга бекинганини аниқлай олмаган, аммо турли шубҳалилар ҳақида келган сигналлар бўйича бир қатор операциялар ўтказган. Уларнинг бирида пролицияга қуролли қаршилик кўрсатган одам отиб ўлдирилган ва у айнан Шевкат Шариф эканлиги маълум бўлган.

Расмийларнинг хабарларига кўра ярадор бўлганлар 11 киши экан, улардан 6 нафари жуда оғир, 5 нафари оғир аҳволда эканлиги ҳам айтилмоқда.

Сўнги соатларда эса, террористик Ислом Давлати (аввал ИШИД дейиларди) Страсбургдаги теракт бўйича маъсулиятини бўйнига олибди.