12 December 2018
21:14 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Пенсия таъминоти тизими ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тизими ҳақида иккита фойдасиз фармон чиқарилди. Давлат тизимини ким ислоҳот қилади?

Шавкат Мирзиё имзолаган бу иккала фармонда икки соҳадаги камчиликлар тан олинади ва уларни бартараф қилиш учун қилиниши керак бўлган вазифалар белгиланади. Аммо, бу вазифалар ҳатто шу соҳаларда ҳам фундаментал ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини кўрсатаётгани йўқ.

Қолаверса, мамлакатимизнинг энг буюк муаммолари бу соҳалардаги камчиликлар эмас. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери чўқиб бораётган иқтисодиётимизни ўлимдан сақлаб қолишнинг ягона йўли – Ўзбекистонда давлат даражасида фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш эканлигини айтиб келмоқда.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётгани, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлиги ҳам қайта-қайта урғуланмоқда.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари, дунё танийдиган давлат арбоби Рустам Азимни жойига қайтариш кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.