20 October 2018
15:09 - Афғонистонда 2 йилга кечиктирилган парламент сайловлари бугун бўлмоқда, ислом терроризми давом этмоқда. Ўзбекларга нима? Шавкат Мирзиё қаерда?

Бу мамлакатда давом этаётган ҳукумат-Толибон уруши, бунинг устига, бу мамлакатда кучли позицияга эга бўлган тожиклар ўзбек аслли вице-президент Абдурашид Дўстимни ноқонуний йўллар билан ағдарганлари ва мамлакатдан ҳайдаб чиқаришга эришганлари каби воқеалар натижасида Афғонистонда ҳокимиятнинг тахти ҳам тебраниб қолгани сабабли, икки йил аввал ўтказилиши керак бўлган парламент сайловлари бугун ўтказилмоқда. Абдурашид Дўстим ҳозир қаерда эканлиги, нима қилаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Сони 5 миллион атрофида бўлган ўзбеклар ҳам жим. Биронта ўзбекча мактаб очишга ҳам кучи етмайдиган Афғонистоннинг бечора ўзбеклари билан тожиклар режими ҳукмронлик қилаётган Ўзбекистоннинг ҳам иши йўқ.

Афғонистоннинг 34 вилоятидан 32 тасида ўтказилаётган бугунги сайловлар тинчгина ўтаётгани йўқ. 2 вилоятда тинчлик йўқлиги учун сайловлар кейинроқ ўтказилади. Жаҳон ахборот воситалари хабар қилишича, бугун фақат Қобулнинг ўзида бир неча жойда терактлар юз берди. Буни Толибон каби исломчи террорист ташкилотлар уюштиргани шубҳасиз. Шу сабабли, бир қатор сайлов округларида сайловни эртага ҳам давом эттиришга қарор қилинибди.

Афғонистондаги ҳукумат-Толибон урушини террористлар билан музокаралар ўтказиш воситасида тўхтатиш мумкинклигини иддао қилиб, шу йил март ойида Тошкентда халқаро конференция ҳам ўтказган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё ҳозир шармандаларча четга улоқтирилди. Ташаббусни Россия ўз қўлига олмоқда.

Энди Россия Президенти Владимир Путин Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари иштирокидаги халқаро учрашувни Москва форматида ўтказиш учун тайёрланмоқда. Путин ўз ялтоғи Шавкат Мирзиёнинг обрўсини сақлаб қолиш учун Москвадаги учрашувга Ўзбекистондан тожиклар режимининг вакилини ҳам чақиртирса керак.

Лекин, ўзбеклар битта нарсани тушунишлари лозим. Ўзбекистонда Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан ўрнатилган тожиклар режими ҳукумронлик қилишни давом эттирар экан, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг келажаги йўқ. Халқ майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда фундаментал ўзгаришлар ўтказишга эришиши шарт. Акс ҳолда, мамлакатимиз келажакда катта урушлар ичида қолади.