19 October 2018
16:06 - Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёнинг Тошкентдаги учрашувлари – Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллати ўлаётганидан Лубянка хурсандлигини кўрсатди

Эрта саҳарда Тошкентга етиб келган Россия Президенти Владимир Путин бир неча соат ўтар-ўтмас Шавкат Мирзиё билан учрашув ўтказгани, улар қўшма баёнот имзолаганлари ва Путиннинг ташрифи доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзолангани - Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан ҳеч бир таҳлилсиз баландпарвоз гаплар билан айтилмоқда. Нимамиш, учрашувлар ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганмиш.

Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқларникидан 8 баравар кам ҳолга тушган эди. Мана, у энди сал кам 2 йилдан бери президент, 2018 йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра эса, ҳар қандай давлат иқисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми Ўзбекистонда Қозоғистондан 10 баравар кам бўлди. Демак, икки давлат аҳолисининг ўртача ойликлари ўртасида ҳам шунча фарқ бор. Яъни, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини тожиклар режими томонида ўлимга судраш давом этмоқда.

Агарда Россияни ҳозир бошқараётганлар Ўзбекистон ва ўзбек халқини шу оғир аҳволдан олиб чиқишда ёрдамчи бўлишни ростдан ҳам ўйлаётган бўлсалар эди, бу нарсалар учрашув чоғида, қўшма баёнотда ва бошқа ҳужжатларда ўз аксини топган бўларди. Бундай бўлмади, демак, Путин ва унинг Лубянкасини Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ўлимга олиб кетаётгани қониқтиради. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Россиянинг ялтоғи ва хизматкори бўлиб қолаверади.

Нима ҳам дердик, йиллардан бери айтиб келаётган фикримизни яна такрорлаймиз. Фикрларимиз қисқа, аммо мукаммал шаклда қуйидагичадир.

Россиянинг ўзи Ғарбнинг санкциялари остида парчаланишга кетмоқда. Руслар эса, “Танцуй, Россия, и плачь, Европа, А у меня самая, самая, самая красивая опа” деб ашула айтиб, думбаларини кўрсатиш даражасигача тушдилар. Шундай “попа-думба”ларга хизмат қилаётган Ўзбекистондаги тожиклар режими бундан ортиқ ҳеч нарса қилолмаслиги ҳам маълум бўлмоқда.

Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик”ни ҳеч ким тўхтатолмайди, йўқ қилолмайди. Ҳозир ўзбек миллати ичида “Бирлик”нинг обрўси қайтадан ортиб бораётганини ҳамма кўриб турибди. Ҳамма нарса “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги айтаётгандек бўлади. Ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар албатта бошланади ва амалга оширилади.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азим жойига қайтарилади.