18 October 2018
07:37 - Владимир Путин Шавкат Мирзиё раҳбарлигида Ўзбекистон ва ўзбек миллатини йўқ қилиш билан шуғулланаётган ўз хизматкори, яъни тожиклар режимининг ишини текшириш учун келмоқда

СССР парчаланишга кетаётганини аввалдан сезган Совет КГБси, дини православ бўлмаган, миллати славян бўлмаган энг катта халқ – ўзбек миллати бошқаларни русларга қарши бираштиришидан қўрқиб, ўша йиллардаёқ Ўзбекистон ва ўзбек миллатини энг камида заифлаштириш, мумкин бўлса, йўқ қилиш масаласи устида ўйлашга бошлагани шубҳасиздир. Аммо, Михаил Горбачев замонида Ўзбекистонда ҳақиқий лидер даражасига ўзбек миллатпарвари, аввал Ўзбекистон Фанлар Академияси президенти, ўша йиллари Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг раиси бўлган Пўлат Ҳабибуллаев кетаётганини ҳам ҳамма кўриб турарди.

Ўшанда КГБ катта махсус операция ўтказди ва Тошкент Давлат Университетида партия ташкилотининг секретари бўлган агенти Марат Зоҳидов номидан Пўлат Ҳабибуллаевнинг дабдаласини чиқарувчи мақоласини “Извести” газетасида эълон қилди. СССР замонининг анъанасига кўра, СССРнинг марказий газеталаридан бирида ҳеч бир асоссиз дабдаласи чиқарилган Пўлат Қирғизбоев ҳеч қандай муҳокамасиз эгаллаб турган лавозимидан улоқтирилди.

Бир неча ойдан кейин Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг ўша пайтдаги биринчи секретари Рафиқ Нишонов Москвага ишга ўтказилди, унинг ўрнига аҳоли орасида танилмаган, обрўси ҳам бўлмаган, ўша пайтда Ўзкомпартиянинг Қашқадарё вилояти ташкилоти раҳбари бўлган, тожик аслли КГБ агенти Ислом Карим ўтқазилди. Ўзбекнинг тарихидаги энг катта миллат хоини, ёзувчи Салой Мадамин (адабий таҳаллуси – Муҳаммад Солиҳ) раҳбарлигидаги сотқин ёзувчилар гуруҳи ёрдамида ўша пайтда ҳокимиятга келиш кучига эга бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати ичидан парчаланди ва вақтдан фойдаланган Ислом Карим Ўзбекистонда тожиклар режимини тўла ўрнатиб олди.

Ўшандан кейин тожиклар режими СССР пайтида ҳам энг кучли республиклардан бири бўлган Ўзбекистонни ўлдириш ишини бошладилар. Ҳамма собиқ Совет республиклари мустақилликка эришганларидан кейин демократияни ривожлантириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш йўлига ўтдилар, аммо тожиклар режими Ўзбекистонда социалистик иқтисодиётни сақлаб қолди ва Ўзбекистондек давлатни ўлим йўлига солди.

Аввалги йилларни қўйиб туринг, 2003 йилда Ислом Карим Ўзбекистон Бош вазири этиб ўзининг одами, тожик аслли Шавкат Мирзиёни тайинлаганидан кейин, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича, Ўзбекистон ривожланган давлатлардан 30-50 баравар орқадалигини қўйиб туринг, кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар орқада бўлиб қолди. Ўзбекистон атайлаб шундай ҳолга туширилди. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги ҳам қозоқлардан шунча кам бўлди. Мана, энди Шавкат Мирзиё 2 йилдан бери президентлик қилмоқда. Шу йилнинг биринчи ярими натижаларига кўра, қозоқлардан орқадалигимиз 10 бараварга чиқди. Ўзбекистонда ўзбек тили четга суриб борилмоқда. Ўзбек тили араблаштирилмоқда, форслаштирилмоқда.

Ўзбеклар ҳокимиятда бутунлай четлатилган. Ўзбекистонимиз инсон экинликлари ва демократия даражаси бўйича жаҳон мамлакатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринга туширилди. Яъни, демократи ва тўла бозор иқтисодиётидан узоқда тутиб турилган Ўзбекистон ва ўзбек миллати ўлим йўлида кетмоқда.

Бугун Тошкентга келаётган КГБчи Владимир Путин Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими Лубянканинг топшириқларини қандай бажараётганини жойида кўрмоқчи ва керакли топшириқлар бермоқчи.

Путин ва Лубянкани ташвишга солаётган асосий нарса - тожиклар режими Ўзбекистонда ўзбек тилини Совет замонидаёқ Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан давлат тили қилдирган, ҳамма Совет республикларидаги халқ фронтлари ва ҳаракатлари билан биргаликда СССР парчаланишига ва Ўзбекистон ҳам мустақил бўлиб қолишига йўл очган “Бирлик” Халқ Ҳаракатини йўқ қилолмаганидан ташвишда. Ҳозир Владимир Путин ва Шавкат Мирзиё шу масалани муҳокама қилишлари ва ўз стратегияларини белгилаб олишлари шубҳасиздир.

Амммо, Россиянинг ўзи Ғарбнинг санкциялари остида парчаланишга кетмоқда. Ўзбекистонда тожиклар режими бундан ортиқ ҳеч нарса қилолмаслиги ҳам маълум бўлмоқда. “Бирлик”ни ҳеч ким тўхтатолмайди, йўқ қилолмайди. Ҳозир ўзбек миллати ичдида “Бирлик”нинг обрўси қайтадан ортиб бораётганини ҳамма кўриб турибди.

Ҳамма нарса “Бирлик” айтаётгандек бўлади. Ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошланади.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азим жойига қайтарилади.

Владимир Путин ва СССРдан қолган Россия КГБси ҳам бўлаётган воқеаларни тўғри баҳолашлари, ўзбек-рус муносабатларини янада ёмонлаштирмаслик, Россия ва Ўзбекистон келажакда дўст мамлакатлар бўлиб қолиши устида ишлашлари керак.