17 October 2018
16:18 - Ўзбеклар! Бразилиядан ва ўз тарихимиздан ўрганайлик, давлат прокуроридан президентга қарши иш очишни сўрайлик
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Тожиклар режимининг бош қўғирчоқа ахборот воситаси ЎзА ҳар доимгидек ҳеч қандай изоҳ бермасдан бир хабар тарқатди. Аммо, бу хабар изоҳсиз ҳам жуда таъсирчан. Чунки, ЎзА очиқча айтмаса ҳам, имо-ишоралар билан Ўзбекистон милицияси, прокуратура органлари ва Ўзбекистон халқини Президент Шавкат Мирзиёнинг жиноят даражасидаги ишлари билан шуғулланишга чақирмоқда.

Мана ўша қисқа хабарда нималар дейилади.

* * * * *

Бразилия федерал полицияси мамлакатнинг Олий судидан президент Мишел Темерга коррупция бўйича айблов қўйишни ҳамда унинг активлари ва мол-мулкини мусодара қилишни сўрабди. Айни замонда, Федерал полиция Бош прокуратурага Темер ва яна 10 нафар ҳукумат аъзоларини, жумладан, унинг қизини ҳам коррупция, пул ювиш ва халқ мулкини талон-торож қилиш каби айбловлар бўйича тергов бошлашини ҳам талаб қилган.

Полиция 2016 йил май ойидан, яъни Мишел Темер ҳокимият тепасига келгандан то 2017 йил май ойига қадар барча ишлар юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб борибди ва кўплаб коррупция ҳолатларини аниқлабди.

* * * * *

Эй, ўзбеклар! Бу хабарга эътибор беринг. Аслида, бу хабардаги чақириқлар “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг йиллардан бери айтиб келаётган гаплари билан ҳамоҳангдир.

Айнан “Бирлик” ва “Ҳаракат” Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлганини гапириб келмоқда.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Шундай талабларни ўртага қўйиш учун халқ майдонларга чиқиши керак бўлган вақт келмоқда. Халқнинг майдонларга ва кўчаларга чиқиши биз учун янгилик эмас. Масалан, шу хабарга қўйилган расмда “Бирлик” 1989 йил 23 сентябрь куни Навоий кўчасида “Ўзбек тили давлат тили бўлсин”, “Ўзбекистонга озодлик” шиорлари остида уюштирган намойишни кўрмоқдасиз.