26 September 2018
21:36 - Kun.uz нашри Ўзбекистонда валюта “қора бозори” фаоллашганини сезибди, аммо “Ҳаракат”нинг ролини тушунмабди

Kun.uz Интернет нашри ўзининг қандайдир манбаларига асосланиб хабар беришича, кўплаб жойларда яна валютафурушлар пайдо бўлган. Улар 6 ойдан ортиқ вақт давомида кўриниш бермаганди, мана энди фаоллашишибди. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида олти нафар валютафуруш ўзининг эски жойига қайтиб келгани ҳам хабарда урғуланади.

Kun.uz нашрининг банк тизимидаги манбаларидан бири шундай дебди: “Кимдир доллар курси 10-11 минг сўмгача кўтарилиши ҳақида миш-миш тарқатмоқда. Натижада, кўплаб одамлар ўзларининг барча маблағларини долларга ўтказишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, валютафурушлар учун фойдали. Уларнинг бизнеси яна кучаймоқда”.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz нашри дунуё тажрибасидан ўрганиб, ўз хабарига таҳлил ҳам берса эди, “қора бозор”нинг янгидан пайда бўлишида асосий ролни “Ҳаракат” Агентлиги ўйнаганлигини эътироф қилган бўларди. Маълумки, Ўзбекистонда сўм девальвация қилиниб, валюталарни эркин конвертация қилиш бошлангандан бери, биз шундай таҳлил бермоқдамиз: “Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмагунча, сўмнинг кескин инфляцисини тўхтатиб бўлмайди ва валюталарнинг эркин конвертацияси давом этолмайди. Ўртага тезда “қора бозор” чиқади.”

Ҳозир фақат Kun.uz нашрининг хабарига асосланиб, Тошкентда “қора бозор” кескин фаоллашганини айтиб бўлмайди, аммо жуда яқинда “қора бозор” аввалги даражага чиқади. Валютачилар айнан “Ҳаракат”нинг таҳлилларига асосланиб, қайтадан бозорга чиқишни кутганлари ҳам шубҳасиздир.

Демак, ўзбеклар кўзларини очишлари ва майдонларга чиқиб бўлса ҳам, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашни талаб қилишлари керак. Собиқ Бош вазир ўринбосари Усмон Азим ҳам жойига қайтарилиши шарт.