17 September 2018
18:42 - Бечора Ўзбекистонимиз: Сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан янги курси эълон қилинди, сўмнинг чўкиши тезлашибди
Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 18 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 11 сентябрдаги курси:

1 АҚШ доллари - 8039,00 сўм (7862,17 сўм)

1 ЕВРО - 9347,75 (9081,59)

1 Россия рубли - 118,05 (112,59)

1 Жанубий Корея вони - 7,17 (6,97)

1 Қувайт динори - 26575,21 (25977,76)

1 Хитой юани - 1170,52 (1149,12)

1 Туркия лираси - 1303,07 (1231,93)

Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси бир ҳафатада яна 176,83 сўмга кўтарилгани ёмон хабар. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир. Бу рўйхатдан кўриб турибмизки, сўмнинг курси ҳамма валюталарга нисбатан тушмоқда. АҚШнинг санкциялари остида оғир аҳволда қолган русларнинг рубли ва туркларнинг лирасига нисбатан ҳам.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сўм девольвация қилингандан бошлаб 2018 йил август ойининг ўрталаригача, сўмнинг курси долларга нисбатан ортиб борди, яъни долларнинг курси тушиб борди. 13 августда 1 АҚШ доллари 7790, 20 сўмга тенг эди. Бироқ, ўшандан бери, долларнинг курси мунтазам ўсишга, сўмнинг қўймати мунтазам тушишга бошлади.

Кўриб турибмизки, сўнги 1 ойу 5 кун ичида долларнинг сўмга нисабат курси 248,80 га юксалди. Демак, 1 ойу 5 кун ичида сўмнинг қадри 3 фоиздан кўпроққа тушди, яъни катта тушиш бўлди. Аввалги хабарлармизда Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режми сўмнинг қийматини туширмаслик, ҳатто бироз юксалтириш, очиғиини айтсак, ўз обрўсини сақлаб қолиш учун, шу йилнинг 1-чи ярмида 500 млн доллар сарфлаганини айтган эдик. Янглишганга ўхшаймиз. Чунки, Gazeta.uz cайти 2018 йил 2 августдаги “Марказий банк биринчи ярим йилликда сўм курсини қўллаб-қувватлашга 900 млн доллар йўналтирди” сарлавҳали хабари кўрсатмоқдаки, тожиклар режими сўмнинг курсини қўллаб-қувватлаш учун 900 млн доллар сарфлаган экан. Давлат бюджети бор-йўғи 7,7 млрд доллар бўлган Ўзбекистон учун бу жуда даҳшатли катта пул. Ўзбекистон ўз сўмининг курсини тушурмаслик учун мантазам равишда бунча пул ишлатолмаслиги маълум эди. Кўраяпмизки, айнан шундай бўлмоқда.

Жараёнлар шундай кетаверса, сўм яқинда девальвациядан аввалги ҳолга тушади, Марказий Банк сўмнинг сунъий курси бўича ишлашга ўтса, ўртага яна қора бозор чиқади. Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани айтилиши ҳам аҳвол яхши эмаслигини кўрсатмоқда.