17 September 2018
07:41 - Деҳқонларга зўрлаб аччиқ қалампир эктирган Шавкат Мирзиё шарманда бўлди, унинг ҳамма ташаббуслари шундай битади, Ўзбекистон ўлади. “Ҳаракат”: Бунга йўл қўймаймиз!

Шавкат Мирзиё тожик аслли ҳаромий Ислом Каримнинг қўли остида Бош вазир бўлиб ишлаган 13 йилда, оммавий ахборот воситалари унинг турқини ҳам кўрсатишмасди, ижтимой тармоқларда у ҳаммани энг қўпол сўзлар билан сўкиши ҳақида хабарларгина пайдо бўлиб турарди. Ислом Карим ўлгандан кейин унинг ўрнини ноқонуний йўллар билан эгаллаб олган Шавкат Мирзиё энди ҳар соат, ҳар дақиқада халқнинг кўзи олдида. У тўхтамасдан қандайдир учрашувлар ва мажлислар ўтказади, кулгидан бошқа нарсага арзимайдиган таклиф ва маслаҳатлар беради. Мавжуд тожиклар режимининг қўғирчоқ ахброт воситалари эса, унинг ҳар бир таклиф ва маслаҳатини олқишлаш, унинг ўзини Худонинг Ердаги сояси қилиб кўрсатишга уриниш билан овораалар.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Хабар Агентлигигина Шавкат Мирзиёнинг деҳқонлар олдига бориб тутзорларни кенгайтириш, аччиқ қалампир экиш, кўприк қурувчилар олдига бориб кўприкларни сифатли қуриш ҳақида маслаҳатлари, ҳокимларни чет эллардан инвесторлар олиб келиш билан шуғулланишга мажбур қилувчи таклифлари, халқаро саҳнага чиқиб ислом террористлари билан музокаралар олиб бориш ва Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги аҳмоқона сафсаталари устидан тўхтамасдан куларди. Шавкат Мирзиёнинг 2017 йилнинг сўнги кунларида Олий Мажлисдаги нутқини Олой бозоридаги пистачка сотувчи хотинларнинг алжираши каби нарса эканлигини ҳам “Ҳаракат” ёзди.

“Ҳаракат”нинг ҳамма фикр ва башоратлари катта сиёсатни тушуниш асосида берилганди. Башоратларимиз тўғри чиқишини билардик. Мана ҳозир ҳамма нарса биз башорат қилгандек бўлмоқда. Бу ерда Шавкат Мирзиёнинг аччиқ қалампир экиш ҳақидаги маслаҳат каби бўйруғи қандай шарманликка келганини тилга олмоқчимиз.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот ворситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиёнинг аччиқ қалампир экиш ҳақидаги гўёки маслаҳати аллақчон қўғирчоқ ҳукуматнинг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли қарори билан мажбурий ишга айлантирилибди. Айнан шу қарор асосида бу йил Қорақалпоғистон ва вилоятларда 15 минг гектардан ортиқ майдонга экспортбоп аччиқ қалампир кўчатлари қадалган экан.

Бироқ қалампир етиштирган деҳқон ва фермерлар ҳозир ўз маҳсулотларини сотолмай ўтирган эканлар. Чунки, шартнома бўйича маҳсулотни харид қилиши керак бўлган Chiliuz, Nova Agro, Big Agro, Bekklaster каби ташкилотлар фермерларга алоқага чиқмаяптилар эмиш, етиштирилган маҳсулотни харид қилиш пунктлари ҳам маълум эмасмиш.

Кўриниб турибдики, давлатни бошқариш нималигини ҳам билмайдиган бечора Шавкат Мирзиёнинг деҳқонларга берган маслаҳатлари натижасида бошланган иш боши берк кўчада қолди. Ҳеч шубҳасиз, Kun.uz сайти таҳлилсиз берган хабардан кейин, бу иш билан шахсан Шавкат Мирзиёнинг ўзи шуғулланишга бошлайди ва муаммо ҳал қилинади.

Аммо, бу бечора Шавкат Мирзиёга тушунтириш керакки, ҳар бир иш билан президент шуғулланолмайди. Унинг вазифаси давлат структураларининг фаолиятини тўғри йўлга қўйишдир. У деҳқонларга, қўприк қурувчиларга, ҳокимларга аҳмоқона маслаҳатлар беришни тўхтатиши керак.

Ҳозирги босқичда Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак. Акс ҳолда, ўзбеклар майдонларга чиқиб, бу талабларни ўша ерда ўртага қўйишга мажбур бўладилар.