17 July 2018
15:15 - Офарин Шавкат Мирзиё: Иқтисодиётнинг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича қозоқлардан 960 фоиз орқада эдик, энди бор-йўғи 959,2 фоиз орқадамиз
Бугун Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб хабар қилишларича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 152,5 трлн сўм бўлибди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 фоиз кўп экан. Хабарларда иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўсиш қандай бўлгани ҳам айтилган.

Қўғирчоқ ахборот воситалари бермаган таҳлилни биз берайлик. Маълумки, Шавкат Мирзиё бу йил бизда ЯИМ ҳажмини 5,9 фоиз орттиришга ваъда берган эди, йилнинг биринчи яримда ўсиш ваъдадан 1 фоиз кам бўлибди. Фараз қилайлик, пахта каби қишлоқ хўжалик маҳсулотлари омборларга тушгандан кейин бу 1 фоизлик фарқ йўқ бўлади. Бошқа томондан, ЯИМнинг 4,9 фоизга ортиши, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам шунчага ортишига ишоратдир. Аммо, биз йиллардан бери Киши бошига ЯИМ бўйича ва аҳаолининг ўртача ойлиги бўйича ри вожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан кўп марта орқадалигимизни гапириб келмоқдамиз. Жумладан, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари бизда иқтисодиётнинг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги қозоқлардан 8 баравар кам ҳолга тушган бўлса, у президентлик қилаётган сал кам 2 йил ичида бу фарқ 9,6 га чиққани, яъни, энди қозоқлардан 960 фоиз орқадалигимизни гапирардик.

Мана бу йилнинг биринчи яримида ЯИМ ва ўртача ойлик 4,9 фоизга ортаган бўлса, энди қозоқлардан фарқимиз 955,1 фоизга тушдими? Йўқ, чунки қозоқларда ҳам ортиш бўлганини ҳисобга олиш керак.

Қозоғистоннинг оммавий ахборот воситалари Миллий Иқтисодиёт Вазири Тимур Сулеймоновга асосланиб 10 июлда тарқатган хабарларига кўра, жорийдаги йилнинг биринчи ярмида мамлакатда ЯИМ ҳажми 4,1 фоизга ортибди. Демак, қозоқлардан 960 фоизга орқадалигимиз 0,8 га камайибди. Энди қозоқлардан 960 фоиз эмас, бор йўғи 959,2 фоиз орқадамиз. Шармандалик, шармандалик ва яна бир шармандалик, жаноб Шавкат Мирзиё! Бу хабарга қўйилган расмдаги масхарабоз ҳам Сизга қараб, шунга ишорат қилмоқда.

Авваллари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзбекларнинг янги авлодини шундай тарбияладики, ёшларимиз Ўзбекистоннинг кечаги кунини ҳам, Ўзбекистон қандай мустақил бўлиб қолганини ҳам билмайдиган, ўзлари, ватанлари ва миллатлариинг бугуни ва келажаги билан қизиқмайдиган подага айланиб бўлдилар. Улар ҳатто Совет замонида Ўзбекистон кучли республикалардан бири бўлганини, ҳозир эса, тожиклар режими бизни МДҲ давлатлари ичидаги энг қашшоқ ва қолоқ давлатлардан бирига атайлаб айлантирганини ҳам билмайдилар.

Бу хабрдаги таҳлил уларнинг кўзини очиши, қайтадан миллат бўлиш йўлига олиб чиқиши керак. Албатта шундай бўлади. Аммо, ҳозирча, улардан ва уларни бошқараётган Ўзбекистон КГБсидан бошқача реакция кутамиз. Улар ҳайвонларга мос равишда “булар бўхтондир, фитнадир, бизни қандайдир ЯИМ, аҳолининг ўртача ойлиги каби нарсалар қизиқтирмайди, бизга тинчлик керак, тинчлик бўлса бир тийин пулсиз ҳам қозоқлардан яхши яшайверамиз, шукр қилсак, Оллоҳ ҳамма нарсани бизга беради, яшасин президентмиз Шавкат Мирзиё” деб комментлар ёзишни давом эттиришлари шубҳасиздир.

Аммо, сўнги ойлардаги воқеалар кўрсатиб турибдики, “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифасига ва Ўзбекистондаги аҳволни кўрсатиб берувчи ҲАҚИҚИЙ хабарларимизга “Ёқтириш” (лайк) белгиси қўяётганлар сони мунтазам ортиб бормоқда. Демак, халқни майдонларга олиб чиқиб, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистонни бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал ислоҳотлар бошлашни талаб қиладиган кунлар келмоқда.

Эслатиш лозимки, “Бирлик” таклиф қилаётган фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётиши, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.