10 July 2018
07:30 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Қирғизистон дефолт бўлибди, ўзбеклар бундан фойдалансин. “Ҳаракат”: Икки давлатнинг аҳволи бир хил дабдала!

“Ҳаракат” хатқутисига келган хат: "Независимая газета"да элон қилинган В.Панфилованинг "Киргизия объявила о дефолте. Власти республики предложили гражданам расплатиться по госдолгам" номли мақоласини юборяпман. Мақолани бутун тафсилотлари билан ёзиб ўтирмайман. Бу ишни турк дунёсини буюк сиёсатчиси сифатида фикр билдиришингизни истардим. Албатта мени вақтим бўлганида мен хам бу мақолага ўз муносабатимни билдираман. Кичик бўладиган мақоламдаги муносабатимдан бири мен Қирғизистон мамлакатининг Хитой давлати олдидаги қарзи 1,5 миллиард доллар миқдорида бўлса керак деб биламан. Агар Қирғизистон давлати Хитойдан олган қарзларини тўламаса Хитой хукумати куч ишлатиб бўлсада берган қарзи миқдорига прапорсионал тенгликда Қирғизистон ерини тортиб олади.

Қирғизларни ерлари Хитой давлатига ўтиб кетмаслигини ёлғиз биз ўзбеклар олдини ола биламиз. Қирғизистонни бутунлигини сақлаб қолиш учун Қирғизистон президенти бошчилигида Ўзбекистон давлатига мурожаат қилиши, аниғи Ўзбекистон давлати Қирғизистонни Хитой давлати олдидаги қарзини тўлаб беришини сўраши керак. Лекин Ўзбекистон хукумати қирғизистон давлати олдига бир шарт қўйиши керак. Шарт шуки Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари: Ўш, Жалолобод ва Баткент вилоятлари негизида Ўзбек Автоном Республикасини тузиш шарти бўлиши керак. Автоном Республика тузилганида хам тўлақонли автоном республика бўлишлиги шарт. Яни автоном республиканинг ички ишлар министрлиги, Банк, молия министрлиги, юстисия министрлиги, ташқи алоқалар министрлиги ва хо казо ва хо казо...

Агар юқорида кўрсатилганлардан чекиниб номига Автоном Республика тузилса бундан ҳеч қандай мантиқ бўлмайди.

Ҳурмат билан Ҳайит Ғафур

“Ҳаракат”нинг жавоби: Ҳурматли Ҳайит Ғафур, Виктория Панфилованинг "Независимая газета"сидаги мақоласи билан танишдик. Мақоланинг сарлавҳасида Қирғизистон дефолт бўлгани айтилади, аммо мақоланинг ичида “феълан дефолт бўлди” ибораси ишлатилади. Яъни, Қирғизистон расман дефолт бщлганини, яъни ташқи қарзини тўлай олмайдиган ҳолга тушганини эълон қилмаган. Аммо у оғир аҳволда, балки, дефолт арафасида эканлиги аниқ. Шу сабабли, Қирғизистон ҳукумати ўз халқига мурожаат қилиб, ҳар бир имкони бор одамдан ҳукумат махсус очган ҳисобга қўлдан келган миқдорда пул юборишини сўрабди.

Аввалабмор, Қирғизистоннинг молиявий-иытисодий аҳволини ўзимизники билан солиштирайлик.

Аҳолиси 6,15 миллион бўлган Қирғизистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми турли манбаларга кўра $7 млрд атрофида. Демак, Киши бошига ЯИМ - $1138. Ташқи қарзи $4,4 млрд, киши бошига $715.

Аҳолиси сал кам 33 миллион бўлган Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми турли манбаларга кўра $36 млрд атрорфида. Демак, Киши бошига ЯИМ - $1090. Ташқи қарз $15,4 млрд, киши бошига $481.

Қаранг, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсагичи бўлган Киши бошига ЯИМ бўйича Қозоғистондан сал кам 10 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, ҳатто Қирғизистондан ҳам бироз орқадамиз. Қозоғистонда киши бошига қарз 2 минг 600 доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг қарзи орасидаги фарққа эътибор беришнинг ҳам кераги йўқ. Аммо, бир нарса аниқ, қашшоқлик даражаси бўйича ҳатто Қирғизистондан бироз орқадамиз, аслида, сал кам тенгмиз десак ҳам бўлади. Қисқа қилиб очиғини айтсак, Ўзбекистонимиз ва Қирғизистоннинг молиявий-иқтисодий аҳволи бир хил дабдала.

Қирғизистоннинг $4,4 млрд қарзининг $1,7 миллиарди Хитойнинг Экспортно-импорт Банкидан олинган экан. Виктория Панфилованинг мақоласидан тушуниш мумкинки, ҳозир айнан шу банкга қарзни қайтариш вати келган, аммо Қирғизистоннинг пули йўқ. Аҳволимиз бир хил дабадалалиги ҳаммага маълум бўлганини ҳисобга олсак, қирғизлар жуда шошилинч керак бўлиб қолса ҳам, биздан ёрдам сўраб ўтиришмайди. Хитой Қирғизистоннинг ерларига кўз олайтирмасдан, ўзи учун бир чақа бўлган қарздан воз кечвориши ҳам мумкин.

Мабодо қирғизлар биздан ёрдам сўраб қолишса, Шавкат Мирзиё ўзини кўрсатиш учун бор-йўғи $7,7 миллиардлик Давлат бюджетимиздан, яъни халқнинг чўнтагидан, $1,7 млрд олиб қирғизларга бериб юборади. 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида Ислом Карим билан Ўзбекистон ўзбекларининг ҲАММА ТЕШИКЛАРИНИ ҚИСИБ ЎТИРИШГА мажбур қилган Шавкат Мирзиё ҳозир Ўш, Жалолобод ва Баткент вилоятлари негизида Ўзбек Автоном Республикасини тузишни сўрармиди? Соддасиз-да! Унинг мақсади, биринчи имкон бўлиши билан Ўзбекисоннинг каттагина қисмини қўшниларга бариб юбориш-ку. Шундай қилса, ўзбеклар яна ҳамма тешикларини қисиб ўтираверадилар ва тожиклар режими буни жуда яхши билади.

Хуллас, шунақа гаплар, жаноб Ҳайит Ғафур. Авваламбор, ўзбекларни ўзининг бугунги аҳволи ва келажак тақдирини ўйлайдиган, Ўзбекистонда ўзбеклар режими ўрнатиш учун ҳаракат қиладиган, миллий ғурури тикланган ҳолга келтиришни ўйлашимиз керак. Ана ўшанда ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни Ўзбекистон ва халқининг фундаментал муаммолари устида ўйлашга ва иш қилишга мажбур қиладилар.

Расмда Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев ўз халқидан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда.