09 July 2018
17:23 - Ўзбекистон Марказий Банки валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади, унга ишонч борми?
Мамлакатимизнинг ҳамма ахборот воситалари Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 10 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилаганини билдирдилар. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан бугун тайинланган курси ва қавс ичида бундан аввал, яъни 3 июлда белгиланган курс:

1 АҚШ доллари 7813,42 (7846,27)

1 ЕВРО 9176,86 (9166,80)

1 Россия рубли 124,19 (125,06)

1 Жанубий Корея вони 7,01 (7,04)

1 Қувайт динори 25838,03 (25948,38)

1 Хитой юани 1176,79 (1185,76)

1 Туркия лираси 1710,69 (1710,84)

Кўриб турибмизки, сўмнинг қиймати “евро”дан бошқа валюталарга нисбатан ортган. Агарда бундай ортиш ҳақиқатни ўзида акс эттирса, Ўзбекистон иқтисодиёти секин-аста бўлса ҳам, юксалиб бораётганини айтишга тўғри келарди. Аммо, бундай ҳолат кўринаётгани йўқ. Шу сабабли, тахмин қилиш мумкинки, Марказий Банк Ислом Карим даврида каби сўмнинг курсини молиявий-иқтисодий аҳволимизга қараб эмас, аҳволимиз гўёки яхшиланаётганини кўрсатиш мақсадига асосланиб белгиламоқда.

Ҳар доимгидек, Марказий Банк валюта қийматларини белгилаш чоғида мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланган.

Демак, қуйидаги савол туғилиши туғридир, Сўмнинг бундай ёлғонадакм курси билан узоққа бораоламизми?