07 July 2018
23:10 - Маҳалла берадиган “справка"ларни бекор қилишни таклиф этган Ўзбекистон Адлия Вазирлиги бекитилиши керак
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборо воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишитча, Адлия Вазирлиги маҳалла тарафидан бериладиган “справка», яъни маълумотномаларни бекор қилиш таклифи билан чиқибди.

Нимамиш, амалдаги қонунчилик бундай маълумотномалар 51 ҳолатда берилишини кўзда тутса ҳам, амалда маҳаллалар томонидан аҳолига бериладиган маълумотнома ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни бериш тартиби ҳаддан зиёд бюрократлаштирилган, баъзи ҳолларда эса уларни бериш учун ноқонуний тўлов олиш ҳоллари кузатилиб, бу фуқароларнинг асосли эътирозига сабаб бўлмоқда эмиш.

Куласизми, йиғлайсизми? Бу хусуда таҳлилни биз берамиз.

Ўзбекистон каби зиндонхонада яшовчиларнинг эътирози, очиғини айтсак, шикояти билан кимнинг иши бор? Аҳмоқларнинг Адлия Вазирлиги айтаётгандек, аҳолининг эътирозларига қулоқ солишга бошланса, Ўзбекистон аҳолисини кечагина отдан тушган қозоқлардан 10 баравар кам маош оладиган ҳолга туширирган тожиклар режими устидан одамлар шикоятлар қилишга бошлайдилар-ку! Нима, ўшанда тожиклар режимини ҳам бекор қиламизми? Йўқ, Худога шукр, Шавкат Мирзиё бор, у бунга йўл қўймайди, демак, қандайдир “аҳолининг фикрига қулоқ солиш кераклиги” устида ўйлаётган аҳмоқларнинг Адлия Вазирлигини тезда тугатиш керак. Бошқаларга дарс бўлсин. Тамом-вассалом!