03 July 2018
18:45 - Ўзбекларга яхши хабар: Нефтнинг нархи $75 дан ошди. “Ҳаракат”: Ўзбекистонни тожиклар режимидан ва нефть нархига боғлиқликдан қутқариш керак

Маълумки, жаҳон бозорида нефтнинг бир баррель учун нархи шу асрнинг бошидан кескин ортишга бошлаб, 2013 йилда 100 доллардан ҳам озгина ошганди. Аммо, 2014 йили Россия Қримни босиб олгач, Ғарб Россияга қарши кучли санкциялар киритди ва нефтнинг нархи тушишга бошлаб, 2016 йилда 30 долларгача етди. Ўшанда нефтни экспорт қилувчи асосий давлатларни бирлаштирувчи ОПЕК ташкилоти (The Organization of the Petroleum Exporting Countries – OPEC) нефть чиқаришни камайтирди ва ўшандан бери нефть нархи секин бўлса ҳам ортишга бошлади.

Бироз аввал ОПЕК аъзоси бўлмаган Россия ва ОПЕК аъзоси бўлган Эрон нефть чиқаришни кўпайтиришга келишдилар, шундан кейин нефть нархи тушишга эмас, янада кескинроқ ортишга бошлади. Бугун русларнинг ахборот воситалари хурсандлик билан хабар қилишларича, 2014 йилнинг 25 ноябридан кейин биринчи марта, бир баррель нефть нархи Лондон биржасида $75 дан ошибди.

Эслатиш керак, АҚШда ҳам 2-чи нефть биржаси бор, у ерда нарх одатда Лондандагидан бироз фарқли бўлади.

Нефть нархи ошгани ўзбеклар учун ҳам ўта қувончли хабардир. Олдинги хабарларимиздан маълумки, Россияда ишлаётган ватандошларимиз ҳар йили Ўзбекистондаги оилаларига 7 млрд доллар атрофида пул юборадилар. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети 7,7 млрд доллар эканлигини ҳисобга олсак, ҳар қандай ақли бор одам тушунадик, Ўзбекистон давлати ва унинг бюджети Россиядан келаётган пул ҳисобига оёқда турибди. Энди нефтнинг нархи янада ортса, Россиянинг иқтисодиётида ҳам ижобий ўзгаришлар бўлади, у ердаги ватандошларимиз Ўзбекистонга янада кўпроқ пул юборишади.

Демак, нефть нархининг ортиши Россиядан ҳам кўпроқ Ўзбекистон учун фойдали, чунки, аввалари ҳам кўп марта айтанимиздек, чет эллардан келаётган пул бўлмаса, Ўзбекистон аллақачон ўлган бўларди. Аслида, Шавкат Мирзиё ва у раҳбарлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади – Ўзбекистонни ўлдириш, аммо дунёда бўлаётган жараёнлар тожиклар режмидан ҳам кучли бўлиб чиқмоқда.

Ўзбеклар бу хабардан хурсанд бўлишлари кераклиги табиий, аммо улар тушунишлари керакки, Ўзбекистонни тожиклар режимидан ва жаҳон бозоридаги неть нархига тамомийла боғлиликдан қутқариш керак.

Расмдаги графикда нефть нахининг бу асрдаги динамикасини кўрмоқдасиз.