25 May 2018
01:12 - Лекини ҳам бор яхши хабар: Чимкентда бўлиб ўтган қозоқ-ўзбек бизнес-форумида 62 млн долларлик 7 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига асосланиб, хабар қилинишича, 22 май куни Чимкентда бўлиб ўтган қозоқ-ўзбек бизнес-форумида 62 млн долларлик 7 та ҳужжат имзоланди. Шу ерда “Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлик кенгаши”нинг биринчи йиғилиши ҳамда кооперацион биржа ҳам ўтказилди. Уларда икки давлатнинг савдо-иқтисодий ривожланиш, инвестицион ҳамкорлик ва туризмга масъул вазирлик ва маҳкамалари вакиллари иштирок этди.
Ўтган йили давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 2 млрд долларни, жорий йилнинг биринчи тўрт ойида эса 41,6 фоизга ўсиб, 788,2 млн долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг айрим импорт қилинаётган маҳсулотларга акцизларни пасайтиргани тижорат ҳамкорлигининг жадаллашувига хизмат қилди.

Ташқи Савдо Вазири ўринбосари Соҳиб Соифназаров ушбу жадаллик сақланиб қолса, томонлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини яқин вақтларда 5 млрд долларгача етказиш учун барча имкониятларга эга эканлиги, 2020 йилни кутмасдан, давлат раҳбарлари топшириғини муддатидан олдин адо этиш мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 281 та корхона (238 тасиқўшма корхона, 43 таси — 100 фоизлик қозоқ капитали эвазига) фаолият кўрсатиб, Қозоғистоннинг 14 та компанияси ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

Қизиқ, Қозоғистонда биронта фақат ўзбек капитали эвазига ёки қўшма корхона сифатида иш олиб борётган Ўзбекистон корхонаси борлиги тилга олинмайди, демак, бундайлар йўқ. Бунинг устига, Қозоғисондаги расмий 6 доллар миллиардеридан 2 нафари ўзбеклар экани маълум, аммо улар Ўзбекистонда бизнес қилишни ўйламаётганлари ҳам қизиқдир.